date

Роналдуга А Серияда кутилмаган трансфер таклиф қилинди

Роналдуга А Серияда кутилмаган трансфер таклиф қилинди

Криштяну Роналду атрофидаги бойкот фонида унинг ёзда “Ал-Наср”ни тарк этиши мумкинлиги ҳақида гап-сўзлар кучайди. The Sun нашри португалиялик юлдуз фаолиятини давом эттириши мумкин бўлган бешта клубни санаб ўтди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Материалда аввал ҳам тилга олинган тўртта манзил бор: “Ал-Ҳилол”, “Манчестер Юнайтед”, “Спортинг” ва “Интер Майами”. Бироқ рўйхатдаги яна бир вариант кўпчилик учун кутилмаган бўлди.

Нашр маълумотига кўра, 41 ёшли Роналду Италиядаги “Комо” клубига қўшилиши эҳтимолдан холи эмас. Таъкидланишича, клуб эгаси бўлган индонезиялик миллиардерлар Криштянуга муносиб шартнома таклиф қилиш имкониятига эга.

Роналду аввал А Серияда “Ювентус” шарафини ҳимоя қилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Роналдуга А Серияда кутилмаган трансфер таклиф қилинди