date
views 7 354

Қалинлиги рекорд даражада ингичка сим яратилди

Қалинлиги рекорд даражада ингичка сим яратилди

Стэнфорд университети олимлари халқаро гуруҳи дунёдаги энг ингичка сим яратишди. Улар бунинг учун олмос кристалл панжарасининг энг кичик структуравий бирлиги – алмазоиддан фойдаланишди. Бу ҳақда Кун.уз нашри ёзмоқда.

Бор-йўғи уч атом қалинликдаги сим иккита: ўтказувчи ва изоляцияловчи қисмдан иборат. Ўтказувчи қисмни олтингугурт ва мис бирлашмаси – халькогенидлар, изоляцияловчи қисмни алмазоидлар ташкил қилади. Тадқиқот муаллифлари сим ўлчамларига эътибор қаратиб, бир ва икки ўлчамли материаллар уларни фазовий материаллардан фарқловчи бир қатор хусусиятларга эгалигини таъкидлашди.

Олимлар фикрича, уларнинг ихтироси оптоэлектроника, ўта ўтказувчилар ва электр энергия яратувчи материалларни яратишда фойдали бўлиши мумкин. Алмазоидлар ҳозирда электрон микроскоплар ва кичик электрон қурилмалар яратишда қўлланади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Қалинлиги рекорд даражада ингичка сим яратилди