Мубашшир Аҳмад иши бўйича суд яна қолдирилди

1 дақиқа ўқиш405
Мубашшир Аҳмад иши бўйича суд яна қолдирилди

29-сентябрь куни бўлиб ўтиши режалаштирилган Мубашшир Аҳмад (Алишер Турсунов) иши бўйича суд мажлиси яна кейинга қолдирилди. Тошкент шаҳар судлари матбуот хизмати суд санаси 2-октябрь, 16:00 га кўчирилганини тасдиқлади, аммо расмий сабаб очиқланмади, деб ёзади UZ24.uz.

Ҳимоячи Абдуллоҳ Содиқга кўра, расмийлар бу кечикишни судьянинг касаллиги билан изоҳлаган.

Эслатиб ўтамиз, бунгача ҳам 22-сентабрга белгиланган мажлис бошқа суд иши сабабли 29-сентабрга сурилганди.

Давлат айбловчиси Турсуновни ЖКнинг 156-, 244−1- ва 244−3-моддалари бўйича айбдор деб топиб, унга 7 йил қамоқ жазоси ва 150 баравар БҲМ миқдорида жарима белгилашни сўраган.

Ҳимоя томони ва мустақил адвокатлар эса айрим моддаларни олиб ташлаш ва қолганини ЖКнинг 70-моддаси асосида бекор қилишни талаб қилган.

Дастлаб, айбланувчининг сўнгги сўзи ва ҳукм 22 ёки 29-сентабрда эълон қилиниши керак эди. Эндиликда суд 2-октабрда давом этади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?