Россиянинг Киевга уюштирган тунги ракетали ҳужуми оқибатида Полша элчихонаси ва Европа Иттифоқи ваколатхонаси шикастланди, деб хабар бермоқда DW.
Полша Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилишича, Россия томонидан отилган снаряд мамлакатнинг Киевдаги элчихонаси шифтларига урилган ва ошхона ҳудудига тушган. Вазирлик вакили Павел Вронский таъкидлашича, ҳеч ким жабрланмаган, ходимлар соғ-саломат ва элчихона ўз ишини одатдагидек давом эттирмоқда.
Шунингдек, Украина пойтахтидаги кенг кўламли тунги ҳужум натижасида Европа Иттифоқи ваколатхонаси ҳам зарар кўрди. Украинадаги ЕИ элчиси Катарина Матерновага кўра, ваколатхона автотураргоҳидаги автомобиллар шикастланган, аммо ҳеч ким жабрланмаган.
Киевдаги элчихоналар ҳужумдан сўнг ҳам фаолиятини давом эттирмоқда, аммо хавф ҳануз сақланмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!