date

Павел Дуров: Франция Молдова сайловлари олдидан Telegram-каналларни цензура қилишни сўраган

Павел Дуров: Франция Молдова сайловлари олдидан Telegram-каналларни цензура қилишни сўраган

Telegram асосчиси Павел Дуров Франция махсус хизматлари воситачи орқали ундан Молдова ҳукуматини қўллаб, президентлик сайловлари арафасида айрим Telegram-каналларни чеклашда ёрдам беришни сўраганини ошкор қилди.

Унинг айтишича, Франция ва Молдова расмийлари тақдим этган биринчи рўйхат текширилганда, баъзи каналлар платформанинг ички қоидаларини ҳақиқатдан ҳам бузгани учун ўчирилган. Бироқ кейинчалик тақдим этилган иккинчи рўйхатда қонунбузарликлар топилмаган, каналлар фақат сиёсий қарашлари билан ҳукуматга ёқмаган.

Дуровнинг таъкидлашича, воситачи Франция разведкаси гўёки уни ҳибсга олиш ордери чиқарган судья олдида “ижобий фикр” билдириши мумкинлигини айтган. Аммо Дуров бундай келишувни “мутлақо номақбул” деб баҳолаган.

“Биз контентни сиёсий сабабларга кўра ўчириб ташламаймиз. Telegram’га босим ўтказишга уринишлар бўлса, уларни ошкор қилишда давом этаман”, — деди Павел Дуров.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Павел Дуров: Франция Молдова сайловлари олдидан Telegram-каналларни цензура қилишни сўраган