date

Xiaomi 45 Вт қувватли ихчам зарядловчи чиқарди

Xiaomi 45 Вт қувватли ихчам зарядловчи чиқарди
Xiaomi компанияси Хитой бозорига янги 45 Вт қувватга эга GaN технологияли ихчам зарядловчи қурилмани тақдим этди.

Ушбу адаптер нафақат Xiaomi ва Redmi смартфонларига, балки Apple iPhone ҳамда бошқа брендларнинг қурилмаларига ҳам мос келади. Қурилманинг дастлабки нархи 54,9 юанни ташкил этади, тахминан 8 АҚШ доллари.

Ишлаб чиқарувчининг маълумотига кўра, адаптер Redmi Note 14 Pro моделини 30 дақиқада 60%, Note 15 моделини 57%, iPhone 16 Pro Max моделини эса 55% қувват билан зарядлашга қодир. Ушбу модель PPS, QC ва PD каби кенг кўламли протоколларни қўллаб-қувватлайди.

Бу эса уни замонавий смартфонлар ва кам қувват талаб қилувчи аксессуарлар билан мос қилади. Қурилманинг асосий афзалликларидан бири унинг портативлиги ҳисобланади.

Шу қувватга эга одатий зарядловчиларга нисбатан икки баравар кичикроқ бўлиши, шунингдек, қатланадиган вилкага эга дизайни уни сафар ёки офисда ишлатишга қулай қилади. Зарядловчи билан кабель бирга келмайди, уни алоҳида сотиб олиш лозим.

Масалан, узунлиги 1 метр бўлган Baseus 100W кабели Amazon’да тахминан 7,99 долларга сотилмоқда. Ҳозирча Xiaomi ушбу маҳсулотни халқаро миқёсда етказиб бериш режаларини маълум қилмаган, бироқ компаниянинг аксарият аксессуарлари кейинчалик хорижий бозорлар учун ҳам сотувга чиқарилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Xiaomi 45 Вт қувватли ихчам зарядловчи чиқарди