date

Греат Wалл компанияси Россияда 8 цилиндрли Соуо S2000 мотоциклини сотади

Греат Wалл компанияси Россияда 8 цилиндрли Соуо S2000 мотоциклини сотади

Хитойнинг "Греат Wалл" компанияси томонидан ишлаб чиқарилган "Соуо S2000" оғир мотоцикли Россия бозорига кириб келишга тайёрланмоқда. Ушбу модель машҳур "Honda Голд Wинг" круизерларининг аналоги ҳисобланади. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Ҳозирда техникани сертификатлаш жараёнлари якунланмоқда.


"За рулем" нашри бош муҳаррири Максим Кадаковнинг сўзларига кўра, компания айни пайтда дистрибютор қидириш билан банд. Агар барча жараёнлар режа асосида кетса, янги мотоцикл савдолари жорий йилнинг охирига қадар бошланиши кутилмоқда.

"Соуо S2000" ўзининг техник кўрсаткичлари билан ажралиб туради. У 2,0 литр ҳажмли ва 154 от кучига эга бўлган дунёдаги илк горизонтал-оппозит 8 цилиндрли двигатель билан жиҳозланган.


Мазкур куч агрегати 8 поғонали роботлаштирилган трансмиссия билан бирга ишлайди.

Мотоцикл қуйма алюминий рамага қурилган бўлиб, замонавий "Ҳоссаcк" услубидаги осма ва "Брембо" тормоз тизимига эга. Шунингдек, унинг жиҳозлар рўйхатидан 12 дюймли рақамли панел, ўриндиқ ва тутқичларни иситиш тизими ҳамда "Блуетоотҳ" аудиотизими ўрин олган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Греат Wалл компанияси Россияда 8 цилиндрли Соуо S2000 мотоциклини сотади