Олмон мунажжими Иоганн Кеплер номи билан аталган ва НАСА томонидан 2009 йил 6 мартда орбитага чиқарилган телескоп расман ўз фаолиятини тўхтатди. Бунинг сабаби жуда оддий: фазовий телескопнинг коинотда манёвр қилишини таъминлаши керак бўлган ёнилғиси тугаган.
Бу ҳақда НАСАнинг илмий миссиялар бошқармаси бошлиғи муовини Томас Цурбухен расмий маълумот тарқатди. НАСА расмийси ўз чиқишида “Кеплер биз кутгандан ҳам анча кўп ва яхши ишлаб берди ва Қуёш тизими ва унинг ташқарисини тадқиқ қилишда бутунлай янги даврни очиб берди”, – деб гап бошлаган. “Телескоп коинотда ҳаёт аломатларини қидиришда янги йўналишни белгилаб берган. Унинг ёрдамида кашф этилган сайёралар сони шунчалик кўпки, ушбу кашфиётлар жуда катта майдонда янгидан-янги тадқиқотларга замин яратди”.
Ҳақиқатан ҳам, 9 йиллик фаолият мобайнида “Кеплер” телескопи Қуёш системасидан ташқаридаги 2,6 мингга яқин экзосайёрани аниқлаб берди. Учирилган пайтда “Кеплер” олис коинотдаги энг йирик рақамли камера эди. Дастлаб унинг асосий вазифаси “Оққуш” юлдуз туркуми билан чегараланган кичиккина осмон бўлагида жойлашган 150 мингга яқин юлдузларнинг ёрқинлик ўзгаришларини ўта аниқлик билан қайд этиш бўлган. Юлдуз ёрқинлигининг бундай даврий ўзгаришлари ушбу юлдуз яқинида сайёра мавжудлигига ишора қилади. Чунки сайёра юлдуз олдидан ўтаётганида у билан бизнинг ўртамизга тушади ва юлдуз ёрқинлигининг хира тортишига сабаб бўлади. Бошқа юлдуз системаларидаги ўзга сайёраларни (экзосайёраларни) аниқлашнинг ушбу усули фанда “транзит фотометрияси” деб номланади.
Коинотдаги фаолиятининг дастлабки уч йилидаёқ “Кеплер” 3,5 мингга яқин экзосайёрани кашф этиб берган эди. Лекин 2013 йилда ушбу космик телескоп фаолиятида носозлик келиб чиққач, бир муддат кузатувларни тўхтатилди.Ўшанда муҳандислар Қуёш нурланишлари воситасида телескоп йўналишини қайта созлаб, унинг фаолиятини тўла тиклашга муваффақ бўлишган. Тузатилгандан кейин “Кеплер”нинг К2 деб номланган иккинчи миссияси очилди ва у шу чоққача 18та кузатув кампанияларини муваффақиятли бажарди. НАСА дастлаб “Кеплер” билан 10 марта кузатув кампанияси уддаланса, миссия муваффақиятли деб баҳоланишини режа қилган эди.
“Кеплер”нинг ёнилғиси тугаётгани ҳақида НАСА жорий йилнинг мартидаёқ хабар қилган эди. Мана, ёнилғи бутунлай тугади ва инсоният заковатининг яна бир юксак намунаси бўлган фазовий телескоп фаолияти тарихга айланди.
Энди экзосайёраларни қидириш бўйича барча вазифани шу йил апрелида учирилган "ТЕSS" телескопи ўз зиммасига олади. Ундан ташқари, айни мақсад йўлида Европа космик агентлиги томонидан 2019 йил бошида яна бир орбитал телескоп – "CHEOPS" учирилиши режалаштирилган.
Манба: Turon24.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди