
Германия чемпионатининг саккизинчи турида "Байер" ва "Фрайбург" ўзаро куч синашди. Куз фаслида мағлубиятга учрамаган жамоалар ўртасидаги баҳсда "Байер" ғалаба қозонди.
Биринчи бўлимнинг ўрталарида Эрнист Поку узоқ масофадан аниқ зарба йўллаб, меҳмонлар дарвозасини ишғол қилди — 1:0. Иккинчи бўлимнинг 52-дақиқасида эса Алехандро Гримальдо тўпни жарима майдонига узатди, Эдмон Тапсоба эса бош билан дарвозага йўллаб ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди.
Шундан сўнг Поку яна бир имкониятга эга бўлди, лекин "Фрайбург" дарвозабони бу зарбани қайтарди, ҳатто Артур томонидан амалга оширилган хавфли зарбани ҳам бартараф этди. 74-дақиқада "Фрайбург" футболчиси Филип Линхарт иккинчи сариқ карточкани олиб майдондан четлатилди ва меҳмонлар ўйин охирини бир киши кам бўлиб ўтказишга мажбур бўлишди.
Ушбу ғалабадан сўнг "Байер" 17 очко тўплаб тўртинчи ўринга кўтарилди, "Фрайбург" эса 9 очко билан 11-ўринда жойлашган.
Байер "Фрайбург"ни ишончли мағлуб этди
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг