
Beeline Va4ach‘нинг ўзбек тили юкланган янгиланган талқинини тақдим этмоқда.
“Ушбу ноёб лойиҳанинг ишга туширилиши билан, фойдаланувчилар орасида катта қизиқиш уйғотди, чунки у абонентларнинг максимал даражадаги қулай ва арзон мулоқотига мўлжалланган, – дейди Unitel‘нинг тижорат директори Максим Ефремов. – Биз мессенжернинг функционали кенгайганидан ҳурсандмиз, энди созламаларни давлат тилида ҳам бошқариш ҳам мумкин. Фойдаланувчилар буни яхши баҳолайдилар, деб ўйлайман”.
Эслатиб ўтамиз, Va4ach мессенжери WhatsApp, Viber ва Telegram каби оммабоп сервисларнинг миллий аналоги бўлиб, барча абонентлар Android ОТ Google Play дўконидан иловани юклаб олишлари мумкин. Va4ach‘нинг бошқалардан фарқи – бепул тарификация, фотосуратлар, видеофайллар ва овозли хабарлар билан тезкор алмашиш, ва бир неча кишига бир пайтнинг ўзида хабарлар юбориш имкониятининг борлигидир.
Va4ach он-лайн мессенжерини қуйидаги ҳавола орқали юклаб олиш мумкин:
https://play.google.com/store/apps/details?id=com.unitel.va4ach «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар