08:13 / 21.01.2020
4 067

Дунёдаги энг тез айланувчи жисм дақиқасига 300 млрд марта айланди

Дунёдаги энг тез айланувчи жисм дақиқасига 300 млрд марта айланди
АҚШнинг Пердью университети олимлари ўз рекордларини янгилашди. Гап шундаки, улар 2018 йилда дунёдаги энг тез айланувчи жисмни яратишган. Ушбу жисм дақиқасига 60 млрд марта айлана олган. Энди эса шу олимлар жамоаси ўз рекордини 5 марта яхшилай олди. Бу ҳақда Nature Nanotechnology нашрида маълум қилинди.

Аввалги тажрибадаги каби жисм ўзидан вакуумда муаллақ турган кремнезёмнинг гантел кўринишидаги нанозаррасини акс эттирган. Нанозаррани айлантириш учун иккита лазер қўлланган. Битта лазер уни жойида ушлаб турган, иккинчиси эса айлантирган. Ёруғлик фотонлари жисмга тушганда, унга радиациявий босим каби маълум бўлган куч берган.

Одатда бу куч сезиларли эффект ҳосил қилиш учун жуда кучсиздир. Бироқ деярли ишқаланиш бўлмаган вакуумда у жисмларни рекорд тезликда айлантиради. Олимлар ўтказган тажрибада жисмнинг айланиш тезлиги дақиқасига 300 млрд мартани ташкил қилган. Таққослаш учун, тиш шифокори бормашинаси дақиқасига 500 минг марта, табиатдаги энг тез айланувчи жисм – пулсар эса 43 минг марта айланади.

“1600-йилларда Иоганн Кеплер кометалар думи радиациявий босим сабабли доимо Қуёшга қарши томонга йўналган бўлишини кўрган. Биз нанозарралар айланиши учун ҳам худди шу ҳодисани лазерлар билан амалга оширамиз”, деб айтган тадқиқот муаллифи Тонгкан Ли.

Олимларнинг маълум қилишича, ушбу ишланмани вакуум ишқаланиш ва наноўлчамли магнетизм каби квант эффектларини ўлчашда қўллаш мумкин.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Дунёдаги энг тез айланувчи жисм дақиқасига 300 млрд марта айланди