date

“Союзмультфильм” Чеховнинг “Чайқа” асарини анимега айлантиради

“Союзмультфильм” Чеховнинг “Чайқа” асарини анимега айлантиради

“Союзмультфильм” киностудияси Dikidigital билан ҳамкорликда Антон Чеховнинг машҳур “Чайқа” асари асосида тўлиқ метражли аниме тайёрламоқда. Бу ҳақда студиянинг бош продюсери Юлия Осетинская “Интерфакс”га маълум қилди.

“Александринский театр саҳнасида илк бор қўйилган спектаклдан деярли 130 йил ўтиб, буюк рус драмаси янги форматда қайта туғилади”, деди у. Осетинская сўзларига кўра, ижодкорлар Чехов пьесасининг “мазмун ва яхлитлигини” асраб қолиш, шу билан бирга уни “замонавий ёш томошабинлар учун мос шакл”да тақдим этишни мақсад қилган.

Айни вақтда фильм ишланиш жараёнида.


Манба: Pravilamag

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » “Союзмультфильм” Чеховнинг “Чайқа” асарини анимега айлантиради