date

Тошкентда кучли таъсир этувчи дори савдоси фош этилди

Тошкентда кучли таъсир этувчи дори савдоси фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Яккасарой тумани бўлими, ДХХ ва ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган махсус тезкор тадбир давомида қонун бузилишига чек қўйилди.

Маълум бўлишича, Г.Д. исмли шахс ноқонуний равишда дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган. У фуқаро А.Т.га таркибида кучли таъсир этувчи модда – “сибутрамин” мавжуд бўлган икки турдаги дори препаратларини 800 минг сўмга сотиш пайтида қўлга олинди.

Шу билан бирга, унинг бошқарувидаги Lacetti русумли автомашина салонидан сотиш учун тайёрлаб қўйилган турли номлардаги хорижда ишлаб чиқарилган жами 1071 дона дори воситалари ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.

Айни вақтда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси асосида жиноят иши қўзғатилди. Тергов ишлари олиб борилмоқда.

Расмий маълумотларга кўра, ушбу модда кучли таъсир кўрсатувчи препаратларни ноқонуний муомалага киритиш, тарқатиш, реклама қилиш ёки намойиш этиш каби ҳолатлар учун жавобгарликни назарда тутади.

Ҳозирги пайтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан қонунбузарликнинг барча ҳолатлари ва қўшимча иштирокчилар аниқланиши бўйича иш олиб борилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда кучли таъсир этувчи дори савдоси фош этилди