date

Британия Фаластинни давлат сифатида тан олиши мумкин

Британия Фаластинни давлат сифатида тан олиши мумкин

The Times маълумотига кўра, Буюк Британия яқин вақт ичида Фаластинни мустақил давлат сифатида эътироф этишга тайёрланмоқда. Аммо бу қарор Дональд Трампнинг қиролликка ташрифи якунланганидан кейин эълон қилиниши кутилмоқда.

Манбаларнинг таъкидлашича, бош вазир масалани АҚШ президенти мамлакатни тарк этгунга қадар кечиктиришга қарор қилган. Бу қадам Стармернинг 18 сентябр кунига белгиланган қўшма матбуот анжуманида мавзунунг асосий баҳсга айланиб кетишидан хавотирлангани билан изоҳланмоқда.

Reuters хабарига кўра, Вашингтон Фаластинни расмий тан олишга кескин қарши. Лондоннинг бундай қадами икки давлат ўртасидаги муносабатларни совутиши мумкинлиги қайд этилмоқда.

Маълумотларга қараганда, Британия ўз қарорини БМТ Бош Ассамблеясининг Нью-Йоркда бошланадиган сессияси олдидан эълон қилиши кутилмоқда. Шу йиғилишда Франция, Канада ва Австралия ҳам Фаластинни давлат сифатида эътироф этиши мумкинлиги айтилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Британия Фаластинни давлат сифатида тан олиши мумкин