2 230
500 миллиондан ортиқ Facebook фойдаланувчиларининг шахсий маълумотлари интернетга тарқалиб кетди
Фото: Getty Images
Интернетдаги хакерлар форумларидан бирида 533 миллиондан ортиқ Facebook фойдаланувчиларининг шахсий маълумотлари очиқ тарзда жойланди, деб ёзади «РБК» Business Insider’га таяниб.
Гап 106 мамлакат фойдаланувчилари ҳақида бормоқда. Интернетга энг кўп Миср (44 миллион), Тунис (39 миллион), Италия (35 миллион), АҚШ (32 миллион), Саудия Арабистони (28 миллион), Марокаш, Туркия, Франция 19 миллиондан), Ироқ (17 миллион), Мексика (13 миллион) ва Буюк Британия (11,5 миллион) фойдаланувчиларининг маълумотлари сизиб чиққан. Шунингдек, улар орасида қарийб 10 миллион россиялик фойдаланувчиларнинг маълумотлари ҳам бор. Рўйхатда ўзбекистонлик фойдаланувчилар йўқ.
Тарқалиб кетган ахборот Facebook фойдаланувчиларининг телефон рақамлари, тўлиқ исм-шарифлари, туғилган саналари, биографик маълумотлари, ижтимоий тармоқнинг ягона идентификаторларидан иборат. Баъзи ҳолларда эса уларнинг электрон почта манзиллари ҳам учрайди.
Маълумотларнинг сизиб чиқишини киберхавфсизликка ихтисослашган Hudson Rock компанияси экспертлари аниқлади. Компания техник директори Аарон Галнинг сўзларига кўра, сизиб чиқиш кибержиноятчиликнинг авж олишига сабабчи бўлиши мумкин.
Шахсий ахборотни ўз ичига олувчи бундай ҳажмдаги маълумотлар базаси, шубҳасиз, ижтимоий инженерия усулларидан фойдаланган ҳолда хакерлик ҳужумлари ёки фирибгарлик ҳаракатларининг амалга оширилишига олиб келади», — дея аниқлик киритди эксперт.
Hudson Rock сизиб чиққан маълумотларни январдаёқ, ўша хакерлик форуми фойдаланувчиси кичик тўлов эвазига Facebook фойдаланувчиларининг телефон рақамларини қўлга киритиш имконини берувчи Telegram-ботни реклама қилганидан кейин аниқлаган эди.
Бу Facebook фойдаланувчилари маълумотларининг катта кўламда сизиб чиқиши билан боғлиқ биринчи ҳолат эмас. 2019 йил декабрида 267 миллиондан ортиқ аккаунтлар эгаларининг шахсий маълумотлари очиқ тарқалиб кетган эди. Уларнинг кўпчилигини АҚШ фойдаланувчилари ташкил қилган. Маълумотлар базасида икки ҳафта давомида интернетда очиқ сақланган.
2020 йил августида Facebook, LinkedIn ва Instagram’нинг қарийб 150 миллион фойдаланувчиларининг исм-шарифлари, телефон рақамлари, электрон почта манзиллари, лавозимлари, иш жойлари интернетга тарқалиб кетган эди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди