Ўзбекистон ҳудудида айрим ижтимоий тармоқлар фаолиятининг чекланиши ортидан 2 июлдан бошлаб ўзбекистонликлар Twitter, TikTok, Skype ва Вконтакте платформаларига киришда муаммоларга дуч келмоқда.
Ушбу муаммоларни четлаб ўтиш мақсадида ижтимоий тармоқлардан турли VPN иловалар орқали фойдаланиш ҳолатлари кўпаймоқда.
Шу билан бирга, бу иловалар орқали ижтимоий тармоқларга кираётган фойдаланувчиларда бу ҳаракат учун жавобгарлик мавжудми, деган хавотир ҳам бор.
2018 йил 22 октябрдаги қонун билан, телекоммуникация тармоғидан қонунга хилоф равишда (рухсатсиз) фойдаланганлик учун жиноий (ЖК 278-7-моддаси) ва маъмурий (МЖтК 155-2-моддаси) жавобгарлик белгиланган.
Ушбу моддаларга кўра:
- ўрнатилган ҳимоя тизимларини четлаб ўтган ҳолда телекоммуникация тармоғидан фойдаланиш ва халқаро трафикни ўтказиш мақсадида телекоммуникация тармоғидан қонунга хилоф равишда (рухсатсиз) фойдаланиш, шунингдек мазкур мақсадлар учун мўлжалланган махсус дастурий ёки аппарат воситаларини қонунга хилоф равишда (рухсатсиз) сақлаш ва уларнинг фаолият кўрсатиши учун шароитлар яратиш жиноий жавобгарликка;
- телекоммуникация тармоғидан қонунга хилоф равишда (рухсатсиз) фойдаланиш, жиноят аломатлари мавжуд бўлмаган тақдирда маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади.
Бу нимани англатади? Бу интернет фойдаланувчисининг VPN иловасидан фойдалангани жавобгарликни назарда тутадими?
Ушбу қонун қабул қилинишидан олдин унинг лойиҳаси эълон қилинганида ҳам жамоатчиликда шу каби саволлар туғилганди. Ўшанда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги бу хавотирларга жавобан юқоридаги моддалар VPN иловалардан фойдаланганлик учун жавобгарликни назарда тутмаслигини билдирган.
Жумладан, вазирлик Жиноят кодексидаги модда халқаро трафиклардаги ўтказмалар тўғрисида эканини, мазкур моддада шахсий ёки тадбиркорлик мақсадларида ахборот ҳамда ахборот ресурсларидан, шунингдек, бунинг учун VPN тармоқлари, VPN каналлари, прокси-сервердан фойдаланишни чеклаш масаласи кўзда тутилмаганини таъкидлаганди.
МЖтКга киритилаётган моддада эса бегона Wi-Fi тармоқларидан рухсатсиз фойдаланиш, тармоқ фойдаланувчиларига билдирмасдан тармоқни бузиб кириш ҳамда интернет-трафикдан фойдаланиш каби ўғирликка тенг ҳолатлар кўзда тутилгани маълум қилинган.
3 йилги олдинги баёнотида вазирлик сўнгги вақтларда Wi-Fi тармоқларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари кўпайиб бораётгани ва ушбу ҳолатларга чек қўйиш мақсадида мазкур жавобгарлик жорий этилаётганини билдирган. Демак, хулоса қилиш мумкинки, VPN иловалардан фойдаланиш маъмурий ёки жиноий жавобгарликка сабаб бўлмайди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”