15:20 / 19.11.2021
884

Келажакка қадам: IBM квант компьютер учун янги чипни тақдим этди

Келажакка қадам: IBM квант компьютер учун янги чипни тақдим этди
Eagle – IBM’нинг қуввати 100 кубитдан юқори бўлган илк процессори
IBM компанияси ўзининг янги квант процессорини намойиш этди. У супер тезкор компьютерлар яратиш дастурининг бир қисми саналади.

Бундай машиналар компьютер технологияларида инқилобни амалга оширади ва энг кучли классик процессорларнинг кучи етмаган масалаларни бажара олади. Бироқ кўплаб амалий мураккабликлар лабораториядан оммавий ишлаб чиқаришга юбориладиган моделларни яратиш имконини бермайди.

Янги чип 127 кубит (квант бит)га эга. Бу эса IBM’нинг аввалги квант компьютерларидан икки марта кўпроқ. Кубит – квант компьютерларда ахборот бирлиги. Компания Eagle (“Бургут”) номини олган янги процессор маиший квант компьютерини яратишда муҳим босқич деб ҳисоблайди.

Айрим экспертлар Eagle’ни баҳолаш учун катта маълумотлар талаб этилишини қайд этмоқда. Сўнгги йилларда квант процессорларга бўлган қизиқиш кескин ўсди. Чунки у компьютер қувватини сифатли тарзда ўзгартириши мумкин. Бу эса янги материал ва дорилар ҳамда сунъий идрок ривожига ҳисса қўшади.

Квант дастурлаш тамойилларига асосланган кубитларнинг график тасвири / Getty Images
Классик компьютерларда ахборот бирлиги бит деб номланади ва у ё нолга ёки бирга тенг бўлиши мумкин. Бироқ битнинг квант эквиваленти бир вақтнинг ўзида ҳам ноль, ҳам бир бўлиши мумкин.

Квант механиканинг ушбу фундаментал тамойили квант суперпозиция деб аталади, у бир вақтнинг ўзида бир неча ҳолатларда мавжуд бўлиши мумкин.

Ҳар бир қўшимча кубит процессор қувватини тахминан икки марта оширади. Eagle – IBM компаниясининг учинчи квант процессори. 2019 йилда компания 27 кубитли Falcon (Лочин) процессорини, бир йилдан кейин эса 65 кубитли Hummingbird (Колибри) процессорини тақдим этганди.

Квант процессорлар назарий жиҳатдан деярли барча соҳаларни ўзгартириш ҳамда замонамизнинг энг йирик муаммоларини ҳал қилишда ёрдам беришга қодир”, - деди IBM тадқиқот бўлими директори ва вице-президент Дарио Гил.

Остиндаги Техас университети квант дастурлаш бўйича мутахассиси Скотт Ааронсон ўз блогида IBM томонидан эълон қилинган маълумотда квант дастурлашдаги олға силжишни баҳолаш имконини берувчи асосий параметрлар мавжуд эмаслигини қайд этди.

2016 йилда IBM кўплаб фойдаланувчиларга квант дастурлаш имконини берган илк компания бўлди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Технология » Келажакка қадам: IBM квант компьютер учун янги чипни тақдим этди