Samsung янги One UI 8.5 версиясида iPhone’дан Галахй’га eSIM кўчириш функциясини жорий этади, деб ёзмоқда Rozetked.me сайти.
Бу ҳақда “Transfer SIM from iPhone” деган код қатори One UI 8.5ънинг синов версиясида топилган. Функция фойдаланувчиларга eSIM’ни оператор аралашувисиз кўчириш имконини беради. Аввал бу фақат Android қурилмалари ўртасида амалга ошар эди.
Янги имконият смартфонни биринчи созлаш жараёнида таклиф этилади — тизимда “iPhone’дан SIM кўчириш” банди пайдо бўлади. Бу iOS’дан Андроид’га ўтиш жараёнини анча қулайлаштиради.
Шунингдек, One UI 8.5 таркибида Wi-Fi тизими ҳам яхшиланади:
Real-Time Data Priority режими дастурлар орасида тармоқ устуворлигини бошқаради;
AI ёрдамида Wi-Fi ва мобил тармоқ ўртасида автоматик алмашиш жорий этилади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!