Буюк Британияда 2015–2024 йилларда Apple ёки Samsung телефонларини сотиб олган 30 миллионга яқин фойдаланувчи компенсация олиши мумкин. Истеъмолчиларни ҳимоя қилувчи ташкилот Consumer Watchdog судга даъво берди. Ҳар бир фойдаланувчи тахминан £17 олиши мумкин.
Даъвога кўра, баъзи йирик компаниялар Apple ва Samsungдан телефон қисмлари учун ортиқча нарх талаб қилган. Бу телефон нархини ошириб, фойдаланувчиларга зарар етказган. Суд жараёни беш ҳафта давом этади.
Агар Consumer Watchdog ғалаба қозонса, талаб қилинадиган £480 миллион фойдаланувчилар ўртасида тақсимланади. Ҳар бир фойдаланувчи тахминан £17 олади. Компания илгари бу иш “асосга эга эмас” деб баён қилган.
Шу билан бирга, баъзи йирик ишлаб чиқарувчилар бошқа мамлакатларда ҳам шунга ўхшаш ишлар билан юзлашмоқда. Ташкилот бош директори Анабел Ҳоултнинг сўзларига кўра, суд истеъмолчиларнинг йирик компанияларни жавобгарликка тортиш қудратини кўрсатади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!