date

Дунёда илк сунъий интеллектли фотокамера тақдим этилди

Дунёда илк сунъий интеллектли фотокамера тақдим этилди

Технология дунёсида янги тарихий янгилик содир бўлди — Cамера Intelligence стартапи iPhone смартфонларига мос келувчи илк сунъий интеллектли фотокамерани тақдим этди. Caira деб номланган инновацион қурилма ҳақида NotebookCheck портали хабар берди.

Камера iPhone’га MagSafe магнит интерфейси орқали бириктирилади ва Olympus ҳамда Panasonic линзаларини қўллаб-қувватлайди. Унинг сенсор майдони iPhone 17 Pro асосий сенсоридан тўрт баробар катта бўлиб, сурат сифатини аниқроқ ва ёруғроқ қилади.

Caira 5000 мАҳ батареяга, махсус илова орқали бошқариш тизимига ва қулай тутқичга эга. Шу билан бирга, автофокус ва сенсор аниқлиги ҳақидаги маълумотлар ҳозирча ошкор қилинмаган.

Энг муҳим янгилик — сунъий интеллект функциялари. Қурилма Qualcomm Snapdragon процессори ва Google Edge тезлаткичи асосида ишлайди. Унда Google Nano Banana модели жорий этилган бўлиб, суратга олиш вақтида тасвирни реал вақтда таҳрирлаш имконини беради.

Фойдаланувчи кундузги кадрни тунги манзарага айлантириши ёки кийим ва аксессуарларни ўзгартириши мумкин. Шу билан бирга, камера инсон юзи ва тери ранги каби табиий хусусиятларни ўзгартирмайди.

Caira учун олдиндан буюртмалар 30 октябрдан Kickstarter платформасида бошланади. Нархи ҳали эълон қилинмаган, аммо мутахассислар бу қурилмани смартфон фотографиясида янги давр бошланиши деб баҳоламоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Дунёда илк сунъий интеллектли фотокамера тақдим этилди