Apple ўзининг Apple Security Bounty дастурини кенгайтирди ва у орқали хавфсизлик тизимларидаги камчиликларни аниқлаган мутахассисларга бериладиган мукофот миқдорини икки баробарга оширди, деб ёзмоқда Rozetked.me сайти.
Энди энг юқори даражадаги хавфли ҳужум занжирларини аниқлаганлар учун 2 миллион долларгача мукофот берилади. Агар тадқиқотчи Lockdown Mode’ни четлаб ўтиш ёки бета-версиялардаги ноаниқ хатоларни топишга муваффақ бўлса, умумий мукофот 5 миллион долларгача етиши мумкин.
Apple’нинг таъкидлашича, бу соҳадаги энг катта ва тарихдаги мисли кўрилмаган суммадир:
«Бу саноатдаги энг катта мукофотлардан бири. Қўшимча бонуслар билан у 5 миллион доллардан ҳам ошиши мумкин», — дейилади компания баёнотида.
Шунингдек, Gatekeeper’ни айланиб ўтиш учун мукофот 100 минг долларгача, иCлоуд’ни бузиш учун эса 1 миллион долларгача оширилди.
Янгиланган қоидалар 2025 йил ноябридан кучга киради. Шу ойда Apple Security Research сайтида янги тоифалар ва мукофотлар рўйхати эълон қилинади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!