STesting электрон платформаси сентябрь-октябрь ойларида танлаб олинган мактабларда тажриба синовидан ўтказилди ва эндиликда республиканинг барча мактабларида жорий қилинади. Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Абдулла Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти ректори Аюбхон Раджиев маълум қилди.
2022 йилда Ўзбекистон илк маротаба иштирок этадиган халқаро тадқиқотларга тайёргарлик кўриш мақсадида Халқ таълими вазирлиги ҳамда А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти томонидан STesting лойиҳаси амалга оширилди. Лойиҳага 2020 йил декабрь ойида старт берилган бўлиб, 8 ой давом этди.
Абдулла Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти ректори Аюбхон Раджиев бутун республикада янги электрон платформанинг жорий этилиши юзасидан қилинаётган ишлар ҳақида маълумот берди.
“STesting электрон платформаси бу – халқаро баҳолаш дастурлари (PISA, TIMSS, PIRLS) доирасидаги топшириқлар билан ишлаш кўникмасини шакллантиришга қаратилган электрон тизим ва видео маҳсулотларни ўз ичига олган инновацион платформа бўлиб, унда 1000 тадан ортиқ тестлар жойлаштирилди. Мазкур электрон платформа сентябрь-октябрь ойларида белгиланган мактабларда тажриба синовидан ўтказилди. Энг муҳим жиҳатларидан бири ушбу тест тренажёр платформадан фойдаланиш мутлақо бепул. Ўқитувчи ва ўқувчилар таълим жараёнида фанлараро интеграцияни таъминлашда электрон платформа материалларини бепул юклаб олишлари мумкин”, — деди Аюбхон Раджиев.
Мазкур платформа орқали ўқитувчи ва ўқувчилар халқаро баҳолаш дастурларининг топшириқларини ўзида мужассам этган электрон тест тизимида ўз билимларини синаши, шунингдек, ота-оналарга мўлжалланган видео маҳсулотлар билан танишиши орқали халқаро тадқиқотларга тайёргарлик кўришлари мумкин.
“Келаси ҳафтадан ушбу платформани республикадаги барча мактабларга тақдим этамиз. Платформадаги саволлар олдинги халқаро тадқиқотларда фойдаланилган саволлар бўлиб, бизнинг мактаб ўқувчиларида кўникма пайдо қилиш учун улардан фойдаланишни лозим топдик.
Платформани юртимизнинг барча вилоятлари ва чекка ҳудудларда ҳам жорий этиш учун 3 хил ёндашув асосида иш олиб боряпмиз. 14 та вилоятда 28 нафар ходимимиз ўзлари бориб бевосита тренинглар ўтиб беришяпти. Биринчи босқичнинг ўзида 300 мингдан ортиқ фойдаланувчиларни қамраб олишни мақсад қилганмиз”, — деди институт ректори. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи