Зарарсиздек туюлган аломатлар жигарнинг жиддий муаммоларидан огоҳлантириши хаёлга ҳам келмайди. Сўнгги пайтларда мия, ичак, юрак каби тана аъзоларига кўп эътибор қаратилади. Лекин организмда жуда катта вазифани бажарувчи, танани тозаловчи ва кўплаб муаммолардан ҳимоя қилувчи жигар эса унутилган. Чунки у беҳудага безовта қилмайди, қандай вазиятда касал бўлишни билмайди. Фақатгина юқумли касалликлар туфайли орган ҳажмининг кескин катталашиб кетишидан ноқулай ҳис-туйғулар пайдо бўлиши мумкин.
Ҳар бир инсон жигарнинг жойлашган ўрни ва вазифаларидан хабардор. Жигар кунига 1,5 литр сафро ишлаб чиқаради, бу жуда яхши кўрсаткичдир. Тана унга муҳим орган сифатида қабул қилинган кислороднинг 30 фоизини бериши мумкин. Шунингдек, жигар 2 литр қонни ўз ичига олган моддалар массасини тўплашга қодир. У ўзи учун қанча миқдорда оқсил, ёғ ва углеводлар кераклигини билади. Жигар одатдаги кундалик рационни, қанча истеъмол қилиш, нимани афзал кўришимизни билади ва шунга қараб сафронинг таркибини ҳосил қилади. У гормон, витамин, минерал ҳамда қувват захирасини ҳам билади ва уларнинг барчасини тўғри тақсимлайди.
Шунингдек, жигар нафақат, танага ташқаридан кирган, балки модда алмашинуви жараёнида танада ҳосил бўладиган моддаларни зарарсизлантириши ва чиқариб ташлаши ҳам мумкин.
Шундай қилиб жигардаги муаммоларни кўрсатувчи қуйидаги белгилар билан танишиб чиқиш зарур:
Лаб қуриши, кўчиши ва ундаги ёриқлар
Кўпчилик ушбу муаммони лабига қандайдир восита суриш ёки косметологга мурожаат қилиш билан ҳал этади. Аммо агар B гуруҳи витаминлари етишмаслигининг олди олинмаса, муаммолар жарроҳлик бўйича даволашгача олиб бориши мумкин.
Аччиқланиш, заифлик, уйқучанлик, кайфиятнинг ўзгариши
Шунингдек, иш қобилиятининг пасайиши, нафас қисилиши, тахикардия, уйқунинг бузилиши, ақлий қобилиятнинг пасайиши, хотиранинг сусайиши ва бош оғриғи ҳам кузатилади. Бундай вақтда одамлар одатда невропатологга мурожаат қилади ва дори воситаларини истеъмол қилиш билан тугайди. Шифокорлар эса турмуш тарзини ўзгартириш, стрессни йўқ қилишни маслаҳат беради ва улар ҳам дори воситасини тавсия этади. Аммо агар организмда ҳақиқатан ҳам азот метаболизми бузилган бўлса, Б, D гуруҳи витаминлари етишмаслиги кузатилса, демак, темир танқислиги вужудга келади. Бундай ҳолатда дори воситаларини қабул қилиш вазиятни янада оғирлаштиради.
Тернинг ёқимсиз ўткир ҳиди, терморегуляциянинг бузилиши
Бу жигар ҳужайраларининг яллиғланиши билан боғлиқ бўлиши мумкин. Афсуски, ёқимсиз тер ҳидини бошқа нарсалар билан беркитишдан аввал жигар ҳужайралари яллиғланиши сабабини топиш кўпроқ самара беради.
Кўриш қобилиятининг пасайиши
Одамлар бунинг учун бир неча йиллар давомида офталмологлар томонидан даволаниши мумкин. Улар, албатта, кўплаб дори ва инексияларни қўллайди. Муаммо эса жигарда эканлиги ҳақида ўйлаб ҳам кўрилмайди.
Қон кетишига мойиллик, кўкариш, тери қичишиши ва доғлар
Жигар тўқималарига зарар етиши натижасида қон оқими зичлашади ва қон ивиши фаоллиги кузатилиши мумкин.
Очлик ва чанқоқлик ҳиси
Шунингдек, тилнинг шиллиқ қавати, ундаги ёриқлар, қондаги қанд миқдорини муттасил ўсиши ҳам кузатилади. Агар инсонда ёғ гепотозлари мавжуд бўлса, ёғ тўқимасида ароматаза ҳосил бўлади. Бу эса эркаклик ва аёллик гормонларига таъсир қилади. Бундан ташқари глюкозанинг қондан жигар ҳужайраларига кўчиши ёмонлашади.
Соч, тери ва тирноқлардаги ўзгаришлар
Соч тўкилиши, терининг эластиклик даражаси пасайиши, тирноқ пластинкаларининг заифлашуви организмда темир танқислиги, витамин ва минераллар етишмаслигини кўрсатиш мумкин.
Қора доғлар, йирингли ҳуснбузарлар
Терининг инфекцияга мойиллиги жигар фаол иштирок этадиган ёғ алмашинувининг бузилиши жараёнига боғлиқ. Бундай вазиятда косметик даволаш усуллари вақтинчалик.
Жигар фаолиятини яхшилаш учун нималарга эътибор бериш керак?
Рационда суюқлик миқдорни ошириш керак, айниқса, сув, ўсимлик ва матча чойи кабиларни. Гўштли таомларни қовоқ билан уйғунлаштириш зарур. Сабаби қовоқнинг таркибида жуда кўп миқдорда А, Э ва B11 витаминлари мавжуд. Бу эса ёғнинг яхши парчаланиши, вазн камайтириш ва мушак тўқималарининг пайдо бўлишига ёрдам беради. Бундан ташқари тузланган карам шарбатини истеъмол қилиш ҳазм қилишдаги муаммоларни бартараф этади.
“Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг