17:23 / 26.03.2024
105

Сочлар саломатлиги ва тезроқ ўсиши учун фойдали маҳсулотлар

Сочлар саломатлиги ва тезроқ ўсиши учун фойдали маҳсулотлар
Фото: Behance.net
Соғлом, қалин, узун ва жилвадор сочлар ҳамиша аёл саломатлиги ва гўзаллигининг тимсоли бўлиб келган. Афсуски, ҳаммамиз хам шундай сочлар билан мақтана олмаймиз. Бунинг сабаби бир томондан саломатлик, ирсий мойилликка бориб тақалса, иккинчи томондан ўзимизнинг эътиборсизлигимиз, нотўғри парваришдир. Қуйида сочлар ўсишини рағбатлантириш ва синишининг олдини олиш бўйича тавсиялар билан бўлишамиз.

Нима учун баъзи инсонларнинг сочлари тез ўсади, бошқаларда эса секин?
Асосий сабаблар:
- генетика;
- гормонал ҳолат;
- барқарор психика, асабийлашмаслик;
- яхши парвариш.

Кунига 50-100 тагача соч толасининг тўкилиши норма ҳисобланади. Сочлар ҳар ойда ўртача 1-2 сантиметрга ўсади. Бу жараён ичкаридан содир бўлганлиги сабабли, тўғри овқатланиш қоидалари билан вазиятни юмшатиш мумкин.

Сочлар 78 фоиз кератин оқсилидан иборат. Шунинг учун аминокислотали маҳсулотлар истеъмол қилиш сочларнинг яхши ўсишига ёрдам беради. Уларга балиқ, денгиз маҳсулотлари, гўшт (мол, қуён), парранда гўшти (товуқ, курка, ўрдак) тухум ва дуккаклилар (нўхат, ловия, мош) киради.

Сочлар тезроқ ўсиши учун А, B, E, D каби витаминлар гуруҳлари, микроэлементлар: цинк, олтингугурт, мис, темир, селен, йод, кремний, магний ва ёғ кислоталари барча ҳужайра мембраналарини барқарорлаштиришда зарурдир.

Фото: Getty Images
В витаминларига бой маҳсулотлар ҳам соч илдизини мустаҳкамлайди, уларга донли маҳсулотлар, ёнғоқлар, дуккаклилар, кўкатлар ва карам киради.

Биотин (B7 витамини) эса тухум, денгиз маҳсулотлари, дуккаклилар, ёнғоқлар, ширин картошка, брокколи, авокадо, қулупнай, малина ва қўзиқоринлар таркибида мавжуд.

D витамини ёғли балиқ маҳсулотлари, ёввойи қизил икра, скумбрия, палтус, треска жигари, сариёғ, тухум сариғи ва қўзиқоринда кўп учрайди.

А ва E витаминларини мол гўшти, жигар, авокадо, тухум, балиқ, сут маҳсулотлари ва пишлоқдан олиш мумкин.

Омега-3 ёғ кислоталарига ёғли балиқ, денгиз маҳсулотлари, мол гўшти, тухум, ёнғоқлар, чиа уруғи бойдир.

Мис қуйидаги маҳсулотларда учрайди: ҳайвон ва балиқ жигари, денгиз маҳсулотлари, дуккаклилар, ёнғоқлар, исмалоқ, лавлаги, помидор, сабзи, карам ва кўкатлар.

Сочлар тезроқ ўсиши учун нима қилиш керак?

Фото: Pinterest
Экспертлар таъкидлашича, сочлар — организм саломатлигини кўрсатувчи ташқи белгиларнинг асосийси. Кўп соч тўкилиши эндокринолог кўригига бориш учун асос бўла олади. Шифокор гипотериоз, инсулин резистентлик, гормонал бузилишлар каби касалликлар мавжудлигини аниқлаши лозим.

Шунингдек, стресс ҳолатларини ҳаётингизда камайтириш тавсия этилади, албатта, бу доим ҳам ўз қўлимизда бўлавермайди. Ҳеч бўлмаса спорт билан шуғулланиш, соғлом уйқу кабиларни ёддан кўтармаслик ҳам асабларни “юмшатади” ва сочларда намоён бўлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Сочлар саломатлиги ва тезроқ ўсиши учун фойдали маҳсулотлар