17:06 / 09.09.2024
138

Кўзлар кўрмай қолишига сабаб бўладиган омиллар

Кўзлар кўрмай қолишига сабаб бўладиган омиллар
Кўриш билан боғлиқ ҳар қандай муаммолар бизни қўрқитади ва қандайдир бузилишлар ваҳимага солади. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти экспертларининг ҳисоб-китобларига кўра, дунёда кўзи кўрмайдиганлар ва кўриш қобилиятидан жиддий азият чекадиган 2 миллиардга яқин одам бор. Шу билан бирга, бу соннинг қарийб ярми кўрликдан қутилиб қолиши мумкин эди. Бунга ўз вақтида ташхислаш, тўғри даволаш, эрта олдини олиш ва турмуш тарзини ўзгартириш орқали эришса бўлади.

Кўриш билан боғлиқ муаммоларнинг ярмидан кўпи 50 ёшдан кейин ривожланади, аммо жиддий бузилиш эрта ёшда пайдо бўлиши мумкин. Иллинойс университети олимларининг ҳисоб-китобларига кўра, аёллар эркакларга қараганда икки баравар кўпроқ кўриш билан боғлиқ касалликларни ва кўрликни бошдан кечиришади. Эҳтимол, бу гормонлар таъсири сабабли шундайдир.

Қуёш нуридан сақловчи кўзойнаклардан фойдаланмаслик, контакт линзаларида ухлаб қолиш (айниқса, улар эскирган бўлса) ва ётишдан олдин юзни косметик маҳсулотлардан тозаламаслик кўзларга зарарли эканлиги аниқ. Аммо биз кўриш қобилиятини пасайтирадиган ва кўрликка олиб келадиган яна 5 та одатни тўпладик, деб ёзади The Voice Mag нашри.

Чекиш

Фото: Тҳе Воиcе
Чекишнинг зарар экани, шубҳасиз, янгилик эмас. Чекувчилар кўпинча ўпка касалликлари, юрак ва қон томирлар фаолиятидаги муаммолар, шунингдек, ўпка саратони ва ҳалқумдаги ўсмалар каби онкологик касалликларга дуч келишади.

Бироқ чекувчиларнинг аксарияти чекиш кўрликка олиб келиши мумкинлигини билмайди. Биринчидан, чекиш катарактани икки-уч баравар тезроқ ривожлантиради. Иккинчидан, маълумки, чекувчилар чекмайдиганларга қараганда макула дегенерациясидан икки баравар кўпроқ азият чекади. Ушбу касалликда кўз тўр пардаси зарарланади, кўриш аста-секин ёмонлашади ва кейин бутунлай нолга тушади. Макула ретинал дегенерацияси дунёдаги кўрликнинг энг кенг тарқалган сабабларидан биридир.

Уйқусизлик ва ортиқча уйқу

Етарлича ухламаслик ҳар жиҳатдан ёмон. Иммунитетни пасайтиради, миянинг ишига таъсир қилади, хотирани ва турли муаммоларни ҳал қилиш қобилиятини бузади. Бундан ташқари, уйқу етишмаслиги кўриш қобилиятига путур етказади. Меъёрдан ортиқ ухлайдиганларга ҳам ушбу муаммо хавф солади. 9 соатдан ортиқ ухлаш юрак-қон томир тизими учун зарарли ва 2-тур диабет ривожланиш хавфини ошириши мумкин.

2019 йилда ўз тадқиқот натижаларини эълон қилган америкалик шифокорлар жуда қисқа (3 соатдан кам) ва жуда узоқ (10 соатдан ортиқ) уйқу глаукома ривожланиши хавфини оширишини аниқладилар. Глаукомада оптик нерв таъсирланади, касалликнинг ривожланиши тўлиқ кўрликка олиб келади.

Умуман олганда, тахминан 7 соат ухлайдиганлар глаукома ва кўрликнинг ривожланиш эҳтимоли ниҳоятда паст ёки жуда кўп ухлаганларга қараганда 3 баравар кам бўлади.

Фастфуд

Фото: Тҳе Воиcе
Гамбургер, фри ва бошқа зарарли маҳсулотларни ҳаддан ортиқ истеъмол қилиш кўрликка сабаб бўлади. Бунинг тасдиғи сифатида 2017 йилда британиялик ўсмир билан содир бўлган воқеани келтириш мумкин.

Йигит чарчоқ ва кўришнинг хиралашиши шикоятлари билан шифокорларга боради. Текширув шуни кўрсатадики, йигит ҳақиқатан ҳам яхши кўрмайди ва бир қатор тестлар унинг камқонлиги, витаминлар танқислигини тасдиқлади. Организмда B12 витамини, мис, селен, рух ва Д витамини етарли бўлмаган. Йигитга витамин комплекслари буюрилиб, овқатланиш бўйича маслаҳатлар берилган. Маълум бўлишича, у жуда кўп фастфуд маҳсулотлари, оқ нон, кракер ва колбаса истеъмол қилган. Овқатланиш тартиби яхшиланиб, витаминлар даражаси нормал ҳолатга қайтганидан кейин ҳам кўриш қобилияти ижобий томонга ўзгармади.

Ёғларнинг кўплиги ва витамин, микроэлементларнинг етишмаслиги билан овқатланиш оптик нервнинг шикастланишига олиб келди.

Смартфон

Фото: Тҳе Воиcе
Ҳаётимизнинг аксар қисми компьютер ёки смартфон экрани олдида ўтади. Соатлаб экранларга тикилиб ўтирамиз. Бу вақт давомида кўзларга экран ва мониторлар томонидан чиқариладиган зангори нур таъсир қилади. Зангори ёруғлик кўзнинг тўр пардасида жойлашган фоторецепторларга зарар етказади, бу эса юқорида айтиб ўтилган макула дегенерациясига олиб келади. Унинг ривожланиши кўрлик билан тугайди.

Кўзларни зангори нурдан ҳимоя қилишнинг бир нечта вариантлари мавжуд — булар нур ўтказмайдиган ва унинг тўр пардага етиб боришига тўсқинлик қилувчи махсус кўзойнаклар ёки махсус ҳимоя экранлардан фойдаланиш яхши самара беради.

Муддати ўтган косметика

Фото: Тҳе Воиcе
Тушни ташлаб юбориш жуда ачинарли, чунки сиз уни бир йилдан бери ишлатасиз ва у ҳали ҳам янгидекми? Бемалол ташлаб юбораверинг, чунки уни ишлатиш бошланганидан 3-4 ой ўтгач аллақачон бажаришингиз керак эди.

Тушлар бактериялар учун ажойиб жой. Улар фотофобия, қичишиш, конюнктивит, яллиғланиш ва кўрликка олиб келиши мумкин. Контакт линзаларини ишлатадиганлар бактериал инфекцияларга кўпроқ мойиллиги билан махсус хавф гуруҳига кирадилар.

Нафақат муддати ўтган туш, балки кўз қалами ва ҳатто яроқлилик муддати нормал бўлган туш ҳам хавфлидир. Бактериялар унда ҳам тўпланади. Инфекция хавфини бир оз камайтиришга қаламни ишлатишдан олдин қалам чиқаргич билан ўткирлаш ва уни дезинфекциялаш ёрдам беради.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Кўзлар кўрмай қолишига сабаб бўладиган омиллар