Семизлик бу – касаллик бўлиб, ёғ тўқимасининг тери ости ёғ клетчаткаси, чарви, кўкс оралиғи ва тананинг бошқа жойларида меъёрдан ортиқча ёғ тўпланиши.
Америка эндокринологлари уюшмасининг 23-конгрессида берилган таърифига кўра бу – сурункали касаллик бўлиб, ёғ тўқимасининиг ортиқча тўпланиши билан кечади (“adiposity-based chronis dissease (АБCД)”.
Америка метаболик ва бариатрик хирургиялар уюшмасининг 2015 йили берган таърифига кўра семизлик – сурункали, доимий ривожланувчан, кўп факторли, нейропсихологик ҳолат бўлиб, бунда ёғнинг организмда кўпайиши, ёғ тўқимаси вазифасининг бузилиши ва ёғнинг ёндош аъзоларга биомеханик таъсир этиши натижасида киши соғлиғига метаболик ва психологик-ижтимоий таъсир этиши билан кечади.
Семизлик қадим замонларда тўқчилик, тўла-тўкис таъминланганлик ва бадавлатлилик белгиси бўлган, ҳатто эрамиздан олдинги асрларда ҳам семиз кишилар ҳурмат ва иззатда бўлганлар.
Семизлик қандай юзага келади ва кимларни семиз дейиш мумкин?
Семизлик истеъмол қилинган овқатнинг энергетик қуввати билан организмнинг сарф қилган энергияси ўртасидаги мувозанатнинг бузилиши, яъни кам энергия сарф қилиб кўп қабул қилиш натижасида ортиқча энергия ёғ шаклида тананинг ҳар хил қисмларида тўпланиб қолиши натижасида юзага келади.
Одам организми, эвалюсион тарзда овқат етарли бўлган пайтда уни захира сифатида тўплаш ва овқат етарли бўлмаганда уни сарфлашга мослашган. Бироқ унинг ҳаддан ташқари кўп тўпланиши ва сарф этилмаслиги касалликка олиб келади.
Семизликни келтириб чиқарувчи факторлар:
– кам ҳаракатланиш;
– генетик факторлар, яъни липогенез (ёғ ҳосил қилувчи) ферментлар фаоллигининг ошиши ва липолиз (ёғларни парчаловчи) ферментлар фаоллигининг пасайиши;
– эндокрин касалликлар (гипогонадизм, гипотиреоз, инсулинома);
– нотўғри овқатланиш ёки психологик бузилишлари (овқатланишнинг психоген бузилиши);
– стрессларга берилувчанлик;
– гипоталамус функциясининг бузилиши;
– психотроп дори воситаларини истемол қилиш;
– уйқусизлик;
– гормонал контрасептивларни қўллаш;
– инсулин ва инсулин синтезини кучайтирувчилар истеъмол қилиш.
Ушбу сабабалардан энг кўп учрайдигани кам ҳаракатланиш, нотўғри овқатланиш ва генетик факторлардир.
Қандай ҳолатлар семизлик деб баҳоланади ва у қандай ўлчанади?
Бугунги кунда семизликнинг бир неча даражаси мавжуд ва уни аниқлашнинг ҳам ҳар хил усуллари бор.
Асосан семизликни аниқлашда “Тана вазни индекси”дан фойдаланилади.
Бу килограмларда аниқланган тана вазнини киши бўйини метр квадратига бўлинмасига тенг. Яъни, тана вазни индекси = тана вазни (кг)/бўйи м2
Шунга асосан семизлик даражалари қуйидагича белгиланади:
Тана вазни индекси нормада 18,5-24,9 кг. гача бўлади.
– 25-29,9 кг – ортиқча вазн деб айтилади;
– 30-34,9 кг. – семизлик биринчи даражаси;
– 35-39,9 кг. – семизлик иккинчи даражаси;
– Тана вазни индекси 40 кг. ва ундан ортиқ бўлса семизлик учунчи даражаси ёки морбид семизлик деб айтилади.
– Тана вазни индекси 18,5 кг.дан кам бўлса вазн етишмовчилиги ҳисобланади.
Одам танасида ортиқча ёғ йиғилиши асосан 2 хил кўринишда бўлади. Эркакларда асосан андроид туридаги ёғ йиғилиши кузатилади, яъни ёғ асосан қорин девори ва қорин ичида (виссерал семириш) ва бу олма шаклидаги семириш деб ҳам айтилади.
Аёлларда ёғ асосан гиноид шаклида йиғилади, яъни ёғ сон ва тос соҳасида ва бу нок шаклидаги семириш дейилади.
Миллий тиббиёт маркази Матбуот хизмати
Зулайҳо Мусурмонова
“Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Зулайҳо Мусурмонова
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди