date

Руминия Сан-Марино устидан йирик ғалаба қозонди

Руминия Сан-Марино устидан йирик ғалаба қозонди
Жорий сешанба куни Руминия терма жамоаси Жаҳон чемпионати саралаш ўйинларида барча учрашувларни бой берган Сан-Марино термасини қабул қилди. Меҳмонлар кутилмаганда иккинчи дақиқадаёқ ҳисобни очишди, бироқ кейинги дақиқаларда Руминия жамоаси жавобан еттита гол киритди, жумладан, иккита автогол.

Учрашув якунида ҳисоб 7:1 бўлди. Ушбу ғалаба туфайли Руминия терма жамоаси турнир жадвалида учинчи ўринни эгаллади, Сан-Марино эса очкосиз қолмоқда.

Ўйиннинг асосий воқеалари: 2-дақиқада Николасс Жакопетти (0:1), 13-дақиқада Данте Росси автогол (1:1), 29-дақиқада Штефан Баярам (2:1), 42-дақиқада Деннис Ман (3:1), 57-дақиқада Жякомо Валентини автогол (4:1), 76-дақиқада Янис Ҳажи (5:1), 82-дақиқада Андрей Рацию (6:1) ва 87-дақиқада Луис Мунтиану (7:1). Учрашув Бухарестдаги "Миллий стадион"да бўлиб ўтди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Руминия Сан-Марино устидан йирик ғалаба қозонди