date

Гаити, Панама ва Кюрасао Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди

Гаити, Панама ва Кюрасао Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди
2026 йилги Жаҳон Чемпионатининг яна уч иштирокчиси маълум бўлди. КОНКАКАФ ҳудудидаги учинчи саралаш босқичи якунларига кўра, Гаити, Панама ва Кюрасао миллий терма жамоалари мундиал йўлланмасини қўлга киритди.

Якуний турда Гаити терма жамоаси Никарагуаини 2:0 ҳисобида мағлуб этди, Панама Сальвадорни 3:0 ҳисобида енгди, Кюрасао жамоаси эса Ямайка билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. Гаити ва Панама ўз тарихида иккинчи марта Жаҳон Чемпионатида иштирок этади – улар аввал 1974 ва 2018 йилларда қатнашган.

Кюрасао терма жамоаси эса илк бор мундиалнинг финал босқичига йўл олди. 2026 йилги Жаҳон Чемпионати АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади.

Турнир ўйинлари 11 июндан 19 июлгача давом этади. Мусобақада илк бор 48 терма жамоа иштирок этади, улардан 42 нафари аллақачон маълум бўлган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Гаити, Панама ва Кюрасао Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди