date

Мальдини: "Конте босим остида туғилган"

Мальдини: "Конте босим остида туғилган"
Италия терма жамоаси ва "Милан"нинг собиқ ҳимоячиси Паоло Мальдини ўзининг собиқ жамоадоши, ҳозирда "Наполи" бош мураббийи бўлган Антонио Конте ҳақида ўз фикрини билдирди. Айни пайтда Конте жамоаси инқирозга юз тутмоқда.

"Албатта, босим бор, аммо Конте босим остида туғилган инсон. У ҳаётнинг синовларига шундай жавоб беради, бу унинг услуби", — дейди Мальдини pianetamilan.it сайтига берган интервьюсида.

Антонио Конте 2024 йилнинг ёзида "Наполи" бошқарувига келиб, жамоани биринчи мавсумдаёқ Италия чемпионлигига олиб чиқди. Бунгача у Туриннинг "Ювентус" ва Миланнинг "Интер" клублари билан ҳам скудетто ютган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Мальдини: "Конте босим остида туғилган"