Ҳар йили куз-қиш мавсумида ЎРВИ ва грипп касалликлари авж олади. Шамоллаш бошланишининг илк белгилари қандай намоён бўлади ва бундай вақтда нималар қилиш лозим?
Фото: Shutterstock
Организмга вирус тушганининг дастлабки белгиларини касаллик кучайиб боришидан 2-3 кун аввал пайқаш мумкин. Бундай аломатларга:
- бурун битиши;
- акса уриш;
- томоқ оғриғи;
- йўтал;
- бош оғриғи;
- ҳолсизлик кабилар киради.
Шунингдек, шамоллаш юқори ҳарорат, мушакларда оғриқлар, ҳид ва таъм билиш сезгисини вақтинча йўқотиш, қулоқларда оғриқ кабилар билан ифодаланади.
Аксарият ҳолларда шамоллаш мутацияга учраган турли хилдаги вируслардан келиб чиқади. Касалликнинг биринчи белгилари инфекция юққандан бир неча кун ўтгач пайдо бўлади ва ўртача 10-14 кундан кейин ҳеч қандай асоратларсиз ўтиб кетади.
Юқорида келтирилган аломатларнинг барчаси грипп ва COVID-19 вирусларидан ҳам дарак бериши мумкин. Оддий шамоллаш ва гриппнинг ривожланиши жуда ўхшаш бўлганлиги сабабли уларни ажратиб олиш бир оз мушкул.
Грипп ва шамоллашнинг фарқи
Фото: Shutterstock
Грипп аломатлари кескин пайдо бўлади ва шиддат билан ривожланади. Бемор юқори ҳарорат, танадаги турли оғриқлар, кўз қовоқларининг оғришидан азият чекади. Бу ҳолатда бурун битиши, кўзлар ёшланиши ҳамда йўтал кузатилмайди.
Эътиборга олиш лозимки, грипп барча инсонларда турли тарзда намоён бўлади. Баъзи беморларда тана ҳарорати кўтарилмаслиги ёки бир оз ошиши, бурун оқиши ва кўзлар ёшланиши мумкин. COVID-19 касаллиги ҳам худди шундай тарзда ўтиши кўп кузатилган. Айнан қандай касалликка чалинганингизни текшириш учун тиббий таҳлиллар ўтказиш лозим бўлади.
Шамоллашнинг илк аломатларида нималар қилиш керак?
Аввало касалликни атрофдагиларга юқтирмаслик учун тузалиб кетгунингизча уйда қолинг. Шамоллашни уй шароитида даволаш қуйидагича амалга оширилади:
- дам олиш;
- кўп суюқлик ичиш;
- тузли сув эритмаси билан бурунни чайиш;
- тумовни енгиллаштириш учун томирларни торайтирадиган рецептсиз препаратлардан фойдаланиш (бундай дорилар 2-3 кундан ортиқ муддат қўлланилиши мумкин эмас);
- томоқ оғриғини енгиллаштириш учун махсус спрейлар сепиш;
- нафас олиш осон бўлиши учун ҳаво намлантиргичдан фойдаланиш;
- хонани тез-тез шамоллатиш;
- иситма ёки бош оғриғи безовта қилса, оғриқ қолдирувчи ва ҳароратни туширувчи дориларни қабул қилиш лозим.
Бундан ташқари, кундалик ҳолатингизни диққат билан кузатиб боришингиз лозим.
Фото: Shutterstock
Қуйидаги аломатларни сезсангиз, шифокорингизга мурожаат қилинг:
- иситма уч кундан ортиқ давом этса;
- шамоллаш аломатлари ўн кундан кейин яхшиланмаса ёки аксинча кучайса;
- нафас олиш қийинлашса ёки кўкрак қафасида оғриқ пайдо бўлса;
- йўтал 3 ҳафтадан ортиқ давом этса;
- беморда қандли диабет, юрак, ўпка ёки буйраклар билан боғлиқ сурункали касалликлари бўлса;
- турли тиббий муолажалар, масалан, кимётерапия туфайли иммун тизими заифлашган бўлса.
Агар имкони бўлса, шамоллаш бошланганда шифокордан касаллик варақаси очишни сўрашингиз ва ишга чалғимаган ҳолда хотиржам даволанишингиз мумкин.
Манба: Daryo.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди