
Сўнгги йилларда бозорларда ва онлайн савдо платформаларида сифатсиз пардоз-андоз воситаларининг кўпайгани жиддий муаммога айланган. Арзон нарх ва ёрқин дизайнга эга бўлган бу маҳсулотлар аслида инсон саломатлиги учун катта хавф туғдиради.
Айрим косметик воситалар тери аллергияси, тошмалар, яллиғланиш, ҳатто оғир дерматологик касалликларни келтириб чиқараётгани қайд этилмоқда. Шифокорлар ноаниқ таркибли маҳсулотлардан эҳтиёт бўлишни ва фақат сертификатланган косметикани харид қилишни тавсия қилмоқда.
Мутасаддилар сохта ва ноқонуний пардоз воситаларининг мамлакатга кириб келишини тўхтатиш бўйича чоралар кўраётганини билдирган. Бироқ, истеъмолчиларнинг ўзи ҳам ҳушёр бўлиши, гўзаллик ортидан саломатликни қурбон қилмаслиги лозим.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.