date

Челси сафарда Бёрнлини мағлуб этди


Англия Премер-лигасининг 12-турида "Челси" сафарда "Бёрнли"га қарши ўйинда ишончли ғалабага эришди. Учрашувнинг дастлабки дақиқаларида Челси ўйинчилари бир неча бор хавфли ҳужумлар уюштирди.

37-дақиқада Жейми Байно-Гиттенс қанотдан аниқ узатма амалга оширди ва Педро Нету "балиқча" усулидаги бош зарбаси билан дарвозани ишғол қилди (0:1). Иккинчи бўлимда Педро Нету яна бир бор имконият яратди, аммо унинг зарбаси тўсинга тегди.

Учрашувнинг сўнгги дақиқаларида Марк Гиу Энсо Фернандесга аниқ пас узатди ва Фернандес яқин масофадан дарвозани ишғол қилди (0:2). Ушбу ғалабадан сўнг "Челси" турнир жадвалида иккинчи ўринга кўтарилиб, "Арсенал"дан уч очко ортда қолди.

"Бёрнли" эса тўртинчи ўриндан пастга тушиб қолди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Челси сафарда Бёрнлини мағлуб этди