
Тери куйишини даволаш фақат малакали шифокор томонидан амалга оширилиши керак. Чунки куйиш даражаси, сабаби ва тана реакцияси ҳар бир беморда ҳар хил бўлади. Айнан шу омиллар асосида тўғри даволаш усули танланади.
Ўрта даражадаги куйишларда, одатда, антибиотик сақловчи суртма ва оғриқни камайтирувчи дори воситалари қўлланилади. Лекин бу воситалар фақат шифокор кўригидан кейин тавсия этилиши лозим.
Энг муҳим қадам — куйишга сабаб бўлган омилни дарҳол тўхтатиш. Куйиш иссиқлик, кислота, кимёвий модда ёки ҳатто ҳаддан ташқари совуқ таъсирида ҳам юзага келиши мумкин. Бундай ҳолатлар узоқ муддат тери билан алоқада бўлса, доимий шикаст етказиши эҳтимолдан холи эмас.
Шу боис куйиш ҳар доим жиддий соғлиқ муаммоси сифатида баҳоланиши лозим. Ҳар бир инсоннинг териси турлича реакция билдиради. Барча шубҳали ҳолатларда ўзингизни эмас, шифокорни тингланг.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.