
Германиянинг "Майнц" жамоаси ярим ҳимоячиси Доминик Кор Бундеслигада ўзгача рекордга эришди. Бу ҳақда Opta маълумот берди.
Кор Бундеслиганинг 11-тури доирасидаги "Хоффенхайм"га қарши ўйинда (1:1) 88-дақиқада майдондан четлатилди. Бу унинг Бундеслигадаги тўққизинчи қизил карточкаси бўлиб, мусобақа тарихида бундай натижага ҳеч ким эришмаган.
Аввалги рекорд эгалари Луис Густаво ("Хоффенхайм", "Бавария", "Волфсбург") ва Йенс Новотни ("Карлсруэ" ва "Байер") ҳисобида саккизтадан қизил карточка бор эди. Доминик Кор 2022 йилдан бери "Майнц" таркибида ўйнаб келмоқда.
Шу вақт давомида у жамоа сафида 6 марта қизил карточка олган (2 таси тўғридан-тўғри). “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.