date

1 декабрдан AI-80 йўқолади: Тошкент ҳавоси тозалаш режаси бошланди

1 декабрдан AI-80 йўқолади: Тошкент ҳавоси тозалаш режаси бошланди

Тошкентда ҳаво сифати бўйича хавотирлар ортиб борар экан, расмийлар ифлосланишнинг асосий манбаларидан бири — автотранспорт эканини яна бир бор таъкидлади. Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раҳбари Азиз Абдуҳакимовнинг маълумотига кўра, айниқса AI-80 бензинининг зарари катта бўлгани сабаб, унинг мамлакат бўйлаб сотилиши ҳам, олиб кирилиши ҳам 1 декабрдан бутунлай тўхтатилади, деб хабар берди qumita.uz.

Унинг айтишича, йиллар давомида арзонлиги учун кенг ишлатилган AI-80 пойтахт ҳавосининг булғинишида жиддий роль ўйнаган. Шу боис, ушбу қарор Тошкентдаги экологик вазиятни енгиллаштиришга хизмат қилиши кутилаяпти.

Йиғилишда пойтахтда машиналар сони кескин ошгани ҳам маълум қилинди. Ҳозир Тошкент кўчаларида кунига бир миллионга яқин транспорт воситаси ҳаракатланади. Шундан 650 мингтаси шаҳрининг ўзида рўйхатда турса, кунига 300–350 мингта автомобиль вилоятлардан кириб келади. Беш йил аввал бу рақам деярли икки баравар кам эди.

Абдуҳакимов қўшимча қилишича, транспорт оқимини тартибга солиш учун жорий этилган яшил-сариқ-қизил стикер тизими ҳам ўз самарасини бериши мумкин. Унинг фикрича, бошқа давлатлар тажрибасида ҳам шу усул орқали эски ва атроф-муҳитга зарар етказувчи машиналар аста-секин муомаладан чиқарилган.

Масъуллар фикрича, янги тартиб ва чекловлар ҳаво сифатини яхшилашга қаратилган энг муҳим қадамлардан бири бўлади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » 1 декабрдан AI-80 йўқолади: Тошкент ҳавоси тозалаш режаси бошланди