Мигрень, кластер цефалгия, зўриқиш... Бош оғриғининг неча тури мавжуд?

Саломатлик2 дақиқа ўқиш345
Мигрень, кластер цефалгия, зўриқиш... Бош оғриғининг неча тури мавжуд?
Неврологиянинг долзарб масалалари, асаб касалликларининг олдини олиш борасида Миллий тиббиёт маркази невропатологи Дилярам Тоированинг маълумотлари билан мазкур мақола орқали танишишингиз мумкин.

— Неврология тиббиётнинг энг мураккаб ва қизиқарли соҳаларидан бири, замонавий тиббиётда унинг қандай йўналишлари бор?
— Неврология тиббиётнинг бошқа йўналишларига қараганда ниҳоятда кенг тармоқли экани билан ажралиб туради. Яъни, бу соҳа инсоннинг асаб тизими ва унинг фаолияти билан боғлиқ кўплаб касалликларни аниқлаб, даволашга ихтисослашган бир неча бўлимларга бўлинади.

Масалан, мия қон-томир хасталикларини ўрганадиган ангионеврология соҳаси, эпилептология, вегетатив асаб тизими касалликларини аниқлаш ва даволашга йўналтирилган вегетология, шунингдек, нейрогенетика каби муҳим тармоқларга бўлинган. Бундан ташқари, ички касалликлар туфайли келиб чиқадиган асаб хасталикларини ўрганиш ва уни даволаш ҳам неврологиянинг муҳим таркибий қисмидир.

Шуниси қувонарлики, жаҳон миқёсида неврология йўналишлари бўйича қандай ютуқлар мавжуд бўлса, уларнинг барчаси мамлакатимиз тиббиётига ҳам жорий этилган.

Инсультнинг олдини олиш мақсадида эндоваскуляр технологиялар ёрдамида мия қон-томирининг торайган жойига катетер орқали кириб стент қўйиш амалиёти, бир қатор неврологик касалликларни консерватив, яъни дори-дармон билан даволаш бўйича қўлланилаётган янгича услублар шулар жумласидандир.

Тиббиётимиздаги бундай муваффақиятлар халқимиз соғлиғини мустаҳкамлаш, аҳолининг умр кўриш кўрсаткичини узайтиришга замин яратаётгани билан қадрлидир.

— Кўпчилик бош оғриғидан шикоят қилади. Аммо бунинг сабаблари турлича бўлиб чиқади. Умуман бош оғриғи қандай касалликларнинг аломати бўлиши мумкин?
— Бош оғриғининг 13 гуруҳга мансуб тури мавжуд. Уларнинг ичида энг кўп учрайдигани мигрень, кластер цефалгия ва зўриқиш туфайли келиб чиқадиган бош оғриғидир. Агар бемор бош оғриғидан шикоят қилса, бу ҳолат биринчи мартами ёки илгари ҳам бўлганми, шуни аниқлаш керак.

Мисол учун, бош оғриғи ҳар сафар бир хил аломатлар билан ўтса, ва қисқа вақт оралиғида беш мартадан кўп қайталанса, бу мигрендан далолат бўлиши мумкин. Лекин кучли бош оғриғи бемор ҳаётида биринчи маротаба рўй берган бўлса, зудлик билан невролог кўригини ташкил қилиш зарур.

Умуман, бош оғриғининг тез-тез қайталаниши бирор касаллик белгиси эканлиги эҳтимолдан холи эмас.

Бундай беморларни умумий амалиёт шифокори ёки невролог кўригига жалб этиш, хасталик сабабини ўз вақтида аниқлаш керак. Эътиборлиси, мамлакатимиз тиббиётида бундай касалликларни ташхислаш ва самарали даволаш бўйича ҳамма имконият мавжуд. Туман тиббиёт бирлашмалари, вилоят ва республика миқёсидаги, қолаверса, хусусий тиббиёт муассасаларида асаб хасталикларини аниқлаш борасида жаҳон тиббиётининг энг илғор технологиялари — компьютер томография, магнит резонанс томография, УТТ, допплерография, ЭЭГ каби асбоб-ускуналаридан самарали фойдаланилмоқда.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?
  1. Техно
    Хитой меҳмонхоналарида инсонсимон кир ювиш роботлари тунги сменада иш бошлади (видео)
  2. Дунё
    Трамп АҚШ Эронга тинчлик келишуви учун барча имкониятларни берганини маълум қилди
  3. Дунё
    «TikTok — инсон миясини ўлдиради»: Тоқаев ёшларни гаджетлардан даромад топишга чақирди
  4. Дунё
    Путин СИ ўқувчиларни мустақил фикрлашдан маҳрум қилиши мумкинлигидан огоҳлантирди
  5. Техно
    «Вояджер-1» Ерга илмий маълумотларни узатишни тўхтатди: зонд фақат бўш сигнал юбормоқда
  6. Техно
    iPhone 18 Pro ва Pro Max’нинг 27 ноябрь кунги нархлари
  7. Дунё
    Илон Маск ва SpaceX АҚШдаги ҳар бир болага компаниянинг 2 тадан акциясини совға қилади
  8. Дунё
    20 йил соқол ўстириб Гиннес рекордга кирган энг ёш аёл уни олиб ташлашга қарор қилди
  9. Дунё
    Ташқи кўриниши мушукчани эслатади, аммо тегиш хавфли: заҳарли тукли қурт ҳақида
  10. Дунё
    Путиннинг қўриқчиларини кўз қисиш орқали берган ишораси интернетда 70 миллион марта кўрилди (видео)