Шакарнинг янги хавфи маълум қилинди

Саломатлик1 дақиқа ўқиш7.4K
Шакарнинг янги хавфи маълум қилинди
Хитой ва Буюк Британия олимлари гуруҳи қанд касаллиги ва шакарнинг қонда кўп миқдорда бўлиши узоқ давом этувчи ақлий қобилият (когнитив) бузилишлари билан боғланганлигини аниқлашди. Тадқиқот натижалари Diabetologia журналида чоп этилди, деб ёзади Кун нашри.

Олимларнинг фикрича, қонда шакар миқдорини назорат қилиш мия иши ёмонлашуви олдини олиши мумкин.

Тадқиқотда 5 мингдан кўпроқ кекса ёшли одамлар иштирок этишган. Илмий иш давомида иштирокчиларнинг 10 йил атрофидаги давр ичида қонларидаги шакарнинг ўртача миқдорини кўрсатувчи гликирланган гемоглобин (HbA1c) кўрсаткичи билан ақлий қобилиятлари бузилишлари ўртасидаги боғлиқлик таҳлил қилинди. Аниқланишича, HbA1c миқдори қанча кўп бўлса, ақлий қобилиятлар шунчалик тезроқ пасаяди. Мутахассислар бунда иштирокчилардаги холестерин, тана вазни индекси, руҳий ҳолат, алкоголь ва никотинга тобелик, сурункали касалликлар, таълим даражаси, оилавий ҳолат ва бошқа кўплаб кўрсаткичларни ҳисобга олишган.

Тадқиқот натижаларининг кўрсатишича, қанд касаллигидан азият чекувчи ёки унга мойиллиги бўлган одамларда ақлий қобилиятлар тезроқ пасайиши кузатилган. “Биз томондан олинган маълумотлар диабетик ҳолатдан қатъий назар, HbA1c миқдори ва ақлий қобилиятлар ўртасида тўғридан-тўғри алоқа борлигини кўрсатади. Бўлғуси тадқиқотлар узоқ муддатли истиқболда қанд касаллиги бўлган одамларда қонда глюкозанинг оптимал миқдорини ушлаб туриш ақлий қобилиятлар бузилишига қандай таъсир қилишини аниқлаш учун зарур”, деб айтилган тадқиқотда.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?