
Тремор “титроқ” деган маънони англатади. Тремор (Қўл қалтираши) иккала қўл, оёқлар, бош ва танада кузатиладиган титроқлар.
Тремор неврозда, яъни кўп асабийлашадиган ва тез ҳаёжонланадиган одамларда кўп учрайди. Бундай одамларда ортиқча ҳаёжонланиш треморни кучайтириб юборади. Бироқ тремор энг кўп учрайдиган ва йиллаб давом этадиган касаллик борки, унинг номи “Эссенсиал тремор”дир. Бу касаллик кўпинча наслдан наслга ўтади.

Бўқоқ касаллигида ҳам тремор кузатилади. Уларда юракнинг тез уриши, кўп терлаш, оёқ-қўлларнинг музлаб юриши, қўрқув ва фобиялар, қонда Т3 ва Т4 миқдорининг ошиши тиреотоксик тремор учун жуда хос.
Ҳар бир инсон бундай касалликдан қутулиш учун асабийлашмаслиги ва қўлдан келганча ўзини ҳар қандай вазиятда тута билиши керак. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар