12:03 / 09.01.2022
1 613

Тишларни соғлом сақлашда ёрдам берадиган энг оддий одатлар

Тишларни соғлом сақлашда ёрдам берадиган энг оддий одатлар
Фото: Cosmopolitan
Соғлиқ учун масъулиятни ҳар ким ўз зиммасига олиши ва соғлом одатларни ривожлантириши учун ҳеч қачон кеч эмас. Бу овқатланиш, турмуш тарзи, жисмоний машқлар ва албатта, тишлар парваришини ўз ичига олади.

Стоматология соҳасидаги бир қанча ихтиролар муаллифи стоматолог– Вячеслав Минко ўз тажрибаси ва беморларининг фикр-мулоҳазалари асосида, шаклланишига ҳеч қачон кеч бўлмаган бир қатор одатларга эътибор беришни маслаҳат беради.

Эрталаб ва кечқурун тишларни парвариш қилиш
Бу одатни ҳар бир киши болалигидан шакллантириши керакдек туйилади, лекин аслида кўпчилик кечқурун тишларини ювишга дангасалик қилади. Натижада тунги дам олиш вақтида тишлар умуман дам олмайди, балки бактерияларнинг салбий таъсирига дучор бўлади.

Тишларни мунтазам профессионал тарзда тозалаш
Бу соғлом тишларни сақлаш ва уларни янада эстетик кўриниш билан таъминлаш учун жуда муҳим жараён. Буни айрим инсонлар учун қандайдир тартиб деб ўйламаслик керак. У соғлиқ учун жуда муҳимдир. Тавсияларга кўра, ҳар олти ойда бир марта стоматолог томонидан тишлар тозаланиши керак, шунингдек, шифокор индивидуал тавсиялар бериши ҳам мумкин.

Ирригатордан фойдаланиш
Тишларга ирригатор, тиш ипи ва чўтка билан ғамхўрлик қилиш муҳим ва зарур. Кўпчилик учун ирригатордан фойдаланиш қийин бўлиб туйилади, лекин тиш иплари ҳақиқатан ҳам ҳеч нарсани тозаламайди, бу воситаларнинг барчаси ҳеч қандай таъсир кўрсатмасдан фақат тиш парваришлаш вақтини кўпайтиради.

Аслида ирригатор гигиена процедураларини бажаришда ҳеч қандай мураккаб нарса йўқ. Тиш шифокори оптимал модель ҳақида маслаҳат бериши, шунингдек, ип ва чўткадан қандай фойдаланишни таклиф қилиши ва кўрсатиши мумкин.

Ушбу қурилмаларни уйда доимий равишда ишлата бошлаган барча беморлар соғлом тишларини сақлаб қолишга муваффақ бўлди. Бугунги кунда ирригатор, тиш иплари ва чўтка сотиб олиш қийин эмас, буни ҳар қандай дўконлардан харид қилиш мумкин.

Профилактика учун тиш шифокорига ташриф буюриш
Бу ҳақда ҳамма билади, лекин вақт ажратмайди. Шунинг учун куннинг бир қисмини ажратиш керак. Ҳар олти ойда шифокорга ташриф буюришни унутмаслик лозим. Натижада даволанишга камроқ пул сарфланади, чунки касалликни даволашдан кўра, муаммонинг олдини олиш яхшироқдир.

Рационни ўзгартириш
Сут ва ферментланган сут маҳсулотлари, хом сабзавотлар ва мевалар, денгиз балиқларини рационга киритиш тавсия этилади. Аммо ширинликларни камроқ истеъмол қилиш керак. Бу нафақат тишлар саломатлиги учун, балки бутун организм – суяк, қон томирлари, юрак учун ҳам фойдалидир.

Ушбу одатларнинг барчаси турмуш тарзини тубдан ўзгартириш, кўп вақт ва куч талаб қилмайди. Натижа эса узоқ куттирмайди ва ўйлагандан ҳам яхшироқ бўлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Тишларни соғлом сақлашда ёрдам берадиган энг оддий одатлар