Фото: «Домашний очаг»
Ҳаммага маълумки, бир қадоқ чипсдан кўра, олма ейиш яхшироқ, лекин нега? Бу каби маҳсулотлар саломатликка қандай зарар етказади?
Соғлиқни сақлашда овқатланиш муҳим рол ўйнайди. Агар фойдали маҳсулотлар ҳақида кўп маълумотларга эга бўлсак, зарарли нарсаларни рациондан чиқариб ташлаш осон бўлади. Қуйида қайси озиқ-овқатлар саломатлик учун ҳақиқатан ҳам зарарли эканини ва уларни қайси машулотлар билан алмаштириш мумкинлигини билиб олишингиз мумкин.
Газланган ширин ичимликлар
Ҳар қандай маҳсулотдаги шакар жуда ёмон белгидир. Бироқ шакарнинг баъзи манбалари бошқалардан кўра ёмонроқдир, масалан, шакарли ичимликлар айниқса зарарли. Гап шундаки, улар ичилганда, мия бу жараённи озиқланиш сифатида қайд этмайди, яъни сиз бир вақтнинг ўзида газланган ичимлик ичилса ҳам, тушлик вақтида овқатланишдан бош тортиб бўлмайди, чунки организм очликни ҳис қилади.
Шунингдек, газли ичимликлар кўп миқдорда истеъмол қилинганда, шакар инсулин қаршилигига олиб келиши мумкин, қолаверса, жигар касаллиги, иккинчи тоифа диабет ва юрак касалликларининг ривожланишига ҳисса қўшиши мумкин.
Энг яхши вариант — сув. Бироқ олимларнинг таъкидлашича, чой ва қаҳва шакар қўшилмаган ҳолда ҳам ажойиб ўринбосар бўлиши мумкин. Агар салқин ичимлик ичмоқчи бўлсангиз, газланган сувга лимон бўлаги қўшиб ичиш мумкин.
Мева шарбатлари
Афсуски, мевали шарбатлар ҳам зарарли маҳсулотлар тоифасига киради, яна ишлаб чиқарувчилар сахийлик билан қўшадиган шакар миқдори туфайли. Супермаркетлардаги деярли барча шарбатлар газли каби шакарни ўз ичига олади. Аммо ҳар доим янги сиқилган шарбатни ичиш мумкин. Баъзи мева шарбатлари, шунингдек, анор ва қорағат шарбатлари каби шакар миқдорига қарамай, соғлом экани исботланган.
Қовурилган таомлар
Товада қовуриш ва грилда пишириш энг зарарли таомлар ҳисобланади. Биринчидан, бу жараён кўпинча жуда кўп миқдордаги ёғ билан пиширилади, бу эса калория миқдорини сезиларли даражада оширади. Иккинчидан, юқори ҳароратда пиширишда бир неча турдаги зарарли кимёвий бирикмалар ҳосил бўлади. Буларга акриламидлар, акролеин, гетероциклик аминлар, оксистероллар, полициклик ароматик углеводородлар (PAH) ва бошқалар киради! Ушбу бирикмаларнинг кўпчилиги саратон ва юрак хасталиклари хавфи ортиши билан боғлиқ.
Озиқ-овқат маҳсулотларини пиширишнинг фойдали усулларини танлаш яхшидир: қайнатиш, димлаш ва буғда пишириш тавсия этилади.
Пишириқ, печенье ва пирожнийлар
Бундай ширинликлар билан боғлиқ асосий муаммо шундаки, уларнинг калорияси жуда юқори, шунингдек, деярли ҳеч қандай фойдали озиқ моддаларга эга эмас. Улар шакар, тозаланган буғдой уни, транс ёғлари ва кўплаб консервантлардан ташкил топади. Бундай озиқ-овқат семиришга ва фойдали микроэлементларнинг етишмаслигига сабаб бўлади, уларни истеъмол қилиш мутлақо фойдасиз. Агар ширинликсиз яшаш қийин бўлса, йогурт, янги мева ёки қора шоколаддан таътиб кўриш мумкин.
Картошка фри ва чипс
Кўпчилик картошканинг зарарли эканига ишонишига қарамай, аслида янги оқ картошка жуда фойдали. Бироқ фри ва чипслар чиндан ҳам зарарли. Бу егуликлар жуда юқори калорияли. Уларни меъёридан ортиқча истеъмол қилиб қўйганни сезмай ҳам қолиш мумкин. Кўпгина тадқиқотлар шуни кўрсатадики, бу озиқ-овқатлар кўплаб мамлакатларда семиришнинг сабаби ҳисобланади. Шунингдек, картошка қовурилганда ҳосил бўладиган кансерогенлар бўлган акриламидларнинг юқори миқдорини ўз ичига олиши мумкин. Картошкани қовурилганидан кўра қайнатиб истеъмол қилган яхшироқ.
Паст калорияли йогурт
Йогурт жуда соғлом маҳсулот бўлиши мумкин, аммо афсуски, супермаркетларнинг аксариятида бундай вариантлар мавжуд эмас. Дўконлардаги машҳур маҳсулотлардан бири паст калорияли йогурт бўлиб, у кам ёғли бўлса-да, лекин шакари жуда юқори! Бундан ташқари, кўплаб йогуртларда пробиётик бактериялар мавжуд эмас деб қаралади. Улар одатда пастеризация қилинади, бу аксарият бактерияларни ўлдиради. Шакарсиз ва ҳар қандай хушбўй ҳидсиз ёғли йогурт истеъмол қилиш яхшироқдир.
Музқаймоқ
Музқаймоқ эса зарарли маҳсулотлар рўйхатида! Кўпгина мутахассисларнинг таъкидлашича, ҳозирда жуда кўп танлов туфайли ушбу маҳсулотга меъёрдан ортиқ шакар қўшилади. Бундан ташқари, калорияси жуда юқори ва уни ортиқча истеъмол қилиш жуда кўп учрайди. Уй шароитида музқаймоқ истеъмол қилиш ёки минимал миқдордаги қўшимчалар билан тайёрланган энг оддий вариантларни танлаш керак.
Қайта ишланган гўшт маҳсулотлари
Парҳезшунослар рационда гўштни эътиборсиз қолдирмасликни ва вақти-вақти билан ёғсиз, қайта ишланмаган гўштни тановул қилишни маслаҳат беради. Бироқ колбаса, сосиска ва бошқа гўштли маҳсулотлар ҳақида бундай тавсияни деярли бермайди.
Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, қайта ишланган гўшт маҳсулотини истеъмол қиладиган одамларда йўғон ичак саратони, иккинчи тоифа диабет ва юрак касалликлари каби жиддий касалликлар хавфи юқори.
Қайта ишланган пишлоқ
Оддий пишлоқ жуда фойдали бўлиши мумкин. Ушбу маҳсулотнинг кичик бир қисми ҳам озуқавий моддаларига тўла! Бироқ қайта ишланган пишлоқ маҳсулотлари оддийсига ўхшамайди. Улар асосан пишлоққа ҳеч қандай алоқаси бўлмаган массалардан (эмулсификаторлар, ўсимлик мойлари, натрий, озиқ-овқат бўёқлари, консервантлар ва шакарда юқори бўлган модда) тайёрланади. Шунинг учун фета, моцарелла ва творог пишлоқларини истеъмол қилиш фойдалидир.
Қаҳва
Қаҳва антиоксидантларга бой ва соғлиқ учун жуда кўп фойда келтиради. Қаҳва ичувчилар иккинчи тоифа диабет ва Паркинсон касаллиги каби жиддий касалликларга чалиниш хавфини камайтиради. Аммо ҳар йили ўсиб бораётган кўплаб рақобат туфайли қаҳва коктейллари учун тобора кўпроқ қизиқарли вариантларни таклиф қилмоқда. Бундай ичимликлар бир стакан газли ичимликдан кўра ширинроқ бўлиши мумкин. Мутахассислар қора қаҳвани мукаммал ҳисоблаб, кўпроқ уни ичишни тавсия этади. Шунингдек, унга озгина сут ҳам қўшиш мумкин.
Қайта ишланган маҳсулотлар
Бундай маҳсулотлар ўртасидаги асосий фарқ шундаки, уларнинг таркиби ишлаб чиқариш босқичида ўзгаради. Яроқлилик муддатини қисқартирадиган ингредиэнтлар олиб ташланади ва уни узоқроқ сақлашга ёрдам берадиган моддалар қўшилади.
Бундай маҳсулот таркибида кўп миқдорда туз ва шакар, транс ёғлари мавжуд. Натижада бундай озиқ-овқат вазн ортишига, иккинчи тоифа диабетга ва эрта ўлим хавфининг 26 фоизга ошишига олиб келади. Шунинг учун харид қилинган маҳсулотлар ёрлиқларини ўқиб чиқиш лозим. Ҳар доим қайта ишланган маҳсулотлардан кўра табиийларига кўпроқ устунлик бериш тавсия этилади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”