Латвия пойтахти Рига шаҳрида жорий йилнинг 28-30 август кунлари Латвия-Ўзбекистон мамлакатлари ўртасида бизнес форум ўтказилди.
Ушбу форум доирасида «Ўзбекозиқовқатхолдинг» ХК вакиллари томонидан озиқ-овқат соҳасида бир нечта йўналишлар бўйича музокаралар олиб борилди.
«Ўзбекозиқовқатхолдинг» матбуот хизмати «Kun.uz»га хабар қилишича, бу музокаралар натижасига кўра, Рига шаҳрида Ўзбекистон -Латвия савдо уйи очилишига келишиб олинди. Шунингдек, Европанинг барча мамлакатлари, Скандинавия ва Болтиқбўйи давлатларига Ўзбекистондан келтирилган озиқ-овқат маҳсулотларни сақлаб ва етказиб берувчи логистика маркази «ҳуб» ишга туширилади. Бундан кўзланган асосий мақсад Европа мамлакатлари савдо пеш-тахталарини Ўзбекистоннинг сархил мевалари ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашдир.
Музокаралар давомида шунингдек, Жиззах вилоятида қаттиқ турдаги пишлоқ маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхонани очиш бўйича меморандум имзоланган.
Манба: Kun.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди