17:45 / 27.01.2023
551

Дам олиш кунлари учун об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Дам олиш кунлари учун об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Гидрометеорология хизмати дам олиш кунлари учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди. Дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича совуқ антициклон перифериясининг таъсири аста-секин кучсизланиши давом этади.

Республиканинг барча ҳудудлари бўйича асосан кам булутли, ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Жойларда туман тушиши кузатилади.

Республика ҳудуди бўйича ҳаво ҳароратининг кўтарилиши нотекис бўлади. Бугун кундузи республиканинг катта қисмида ҳарорат 0-5 даража илиқ атрофида, Сурхондарё вилоятида 7-10 даража илиқгача бўлади. Aммо Жиззах, Сирдарё вилоятларининг айрим жойларида 2-4 даража совуқ атрофида бўлиши сақланиб туради.

Дам олиш кунлари республика бўйича ҳаво массасининг аста-секин исиши давом этади Ҳарорат кечалари 3-8 даража совуқ, Жиззах, Сирдарё вилоятларининг айрим жойларида 10-12 даража совуқ атрофида бўлади. Кундуз кунлари ҳарорат 2-7 даража илиқгача, Сурхондарё вилоятида 10 даража илиқгача бўлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Дам олиш кунлари учун об-ҳаво маълумоти эълон қилинди