date

Винсент Компани PSJга қарши ўйинда нима учун таркибни ўзгартирганини тушунтирди

Винсент Компани PSJга қарши ўйинда нима учун таркибни ўзгартирганини тушунтирди

Бавария бош мураббийи Винсент Компани Чемпионлар лигаси доирасидаги PSJга қарши жавоб ўйини олдидан таркибда кутилмаган ўзгаришга қўл урди. Алпҳонсо Давиес захирада қолдирилиб, унинг ўрнига Конрад Лаимер чап қанот ҳимоясида майдонга тушадиган бўлди. Бу қарор кўпчилик учун кутилмаган ҳолат бўлди, чунки Давиес жамоанинг асосий таркиб футболчиси ҳисобланади. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Компанининг таъкидлашича, бу қарор Конрад Лаимер ва Жосип Станисикнинг мавсум давомидаги барқарор ўйини ҳамда уларнинг парижликларга қарши ўйинлардаги тажрибаси билан боғлиқ. Мураббий уларга тўлиқ ишонч билдираётганини ва бу футболчилар рақиб услубини яхши билишини алоҳида қайд этди.

Шунингдек, Винсент Компани Алпҳонсо Давиес ўйин давомида захирадан майдонга тушиши ва жамоага ёрдам бериши мумкинлигини истисно қилмади. Мураббийнинг фикрича, жамоанинг ҳимоя чизиғидаги барқарорлик ва тажриба ҳал қилувчи паллада муҳим аҳамият касб этади.

Бавария ҳужум чизиғида эса Майкл Олисе, Ҳаррй Кане ва Луис Диаз учлиги жой олган. Жамоа 30-май куни Будапештда бўлиб ўтадиган финал йўлланмасини қўлга киритиш учун бор кучини ишга солишга тайёр.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Винсент Компани PSJга қарши ўйинда нима учун таркибни ўзгартирганини тушунтирди