Braintrust сунъий интеллект платформаси хавфсизлик бузилиши ҳақида огоҳлантирди

1 дақиқа ўқиш180
Braintrust сунъий интеллект платформаси хавфсизлик бузилиши ҳақида огоҳлантирди

Сунъий интеллект моделларини баҳолаш билан шуғулланувчи Braintrust стартапи ўз мижозларига АПИ калитларини зудлик билан янгилашни тавсия қилди. Компания Amazon Веб Сервисес булутли хизматларидаги ҳисоб қайдномаларидан бирига рухсациз кириш ҳолати аниқланганини маълум қилди. Бу ҳақда Течкрунч.ком хабар беради.

Braintrust мижозларга юборган електрон хатида ушбу ҳисоб қайдномасида фойдаланувчиларнинг булутли AI моделларига уланиш учун ишлатиладиган махфий АПИ калитлари сақланганини тасдиқлади. Ҳозирча кенг кўламли маълумотлар сизиб чиқиши бўйича далиллар топилмаган бўлса-да, компания еҳтиёт чораси сифатида барча мижозлардан ўз калитларини алмаштиришни сўрамоқда.

Компания вакили Мартин Бергман ҳодиса назорат остига олинганини ва бузилган ҳисоб қайдномаси блоклангани, шунингдек, тизимлар бўйлаб кириш ҳуқуқлари чекланганини билдирди. Айни дамда хавфсизлик ҳодисасининг аниқ сабаблари бўйича суриштирув ишлари давом етмоқда.

Мутахассисларнинг фикрича, АПИ калитларининг ўғирланиши хакерларга компания тизимларига қонуний фойдаланувчи сифатида кириш имконини беради. Braintrust каби учинчи томон платформаларининг нишонга олиниши кўплаб корпоратив мижозлар учун жиддий хавф туғдириши мумкин.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?