Президент: Алифбомизни такомиллаштириш бўйича ишларни якунига етказишимиз зарур

1 дақиқа ўқиш438
Президент: Алифбомизни такомиллаштириш бўйича ишларни якунига етказишимиз зарур
Президент: Алифбомизни такомиллаштириш бўйича ишларни якунига етказишимиз зарур

Бугун, 5 июл куни тошкентлик сайловчилар билан учрашган Шавкат Мирзиёев лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини такомиллаштириш ишлари охиригача етказилиши кераклигини айтди.

“Мана, кейинги пайтда ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузини ошириш бўйича катта ишларни амалга оширяпмиз.

Айни пайтда олдимизда янги, янада муҳим вазифалар турибди. Жумладан, зиёлиларимиз, кенг жамоатчилигимиз билан бамаслаҳат, лотин ёзувига асосланган алифбомизни такомиллаштириш бўйича ишларни якунига етказишимиз зарур”, – дея президентликка номзоднинг сўзларини келтирди блогер Хушнудбек Худойбердиев.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йил ноябрда Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида ўзбек тилшунос олимларининг лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини ислоҳ қилиш бўйича якуний ва ҳал қилувчи йиғилиши бўлиб ўтган эди.

Унда мутахассислар қатор муаммоларни келтириб чиқараётгани сабаб алифбодаги o‘, g‘, sh, ch, ng ҳарфларини битта белги билан ифодалаш керак деган қарорга келган ва шу қарор асосидаги ҳужжат лойиҳаси Қонунчилик палатасига киритиладиган бўлганди. Лекин бу таклиф борасидаги кейинги амалий қадамлар ташланмади.

Президент: Алифбомизни такомиллаштириш бўйича ишларни якунига етказишимиз зарур

Шунингдек, ўша йили Вазирлар Маҳкамаси лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига босқичма-босқич тўлиқ ўтишни таъминлаш бўйича «йўл харитаси» тасдиқланган эди.

Унда белгиланган қатор вазифалар, хусусан тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ишлаб чиқиш топшириғи ижроси юзасидан айни пайтгача маълумот берилмади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?