Андижон номи билан заҳарли музқаймоқ тарқатилган фош этилди

2 дақиқа ўқиш447
Андижон номи билан заҳарли музқаймоқ тарқатилган фош этилди
Тошкент шаҳрида аҳолининг саломатлиги учун жиддий таҳдид солувчи ҳолат аниқланди. Санитария-эпидемиология хизмати мутахассислари томонидан ўтказилган текширув жараёнида “Андижон музқаймоғи” номи остида савдога чиқарилаётган, аслида келиб чиқиши ва таркиби мутлақо шубҳали бўлган музқаймоқ партияси қўлга туширилди.

Ушбу маҳсулот ҳеч қандай расмий лицензияга эга бўлмасдан, антисанитария шароитида, барча санитар талаблар қўпол равишда бузилган ҳолда тайёрланаётгани маълум бўлди. Бу “нозиклик” истеъмол учун эмас, балки тўғридан-тўғри хавф манбаи сифатида қайд этилди.

Маълум қилинишича, Шайхонтохур туманидаги рейд давомида санитария мутахассислари 220 килограммдан ортиқ тайёр музқаймоқ партиясини мусодара қилди. Бу маҳсулотлар антисанитар ҳолатдаги жойда, ахлатнинг ёнида сақланаётган бўлган. Идишлари моғор билан қопланган, ичидаги музқаймоқ эса бир неча марта музлатилган ва еритилган. Бу унинг кимёвий ва микробиологик таркибида жиддий ўзгаришларга сабаб бўлган.

Энг хавфлиси шундаки, музқаймоқ ичида личинкалар ва пашшалар аниқланган. Бундай ҳолатлар маҳсулот бутунлай зарарланганини, инсон организмига тушган тақдирда оғир заҳарланиш, юқумли касалликлар ва ҳатто стафилококк ёки кишечник инфекциялари каби касалликларга сабаб бўлиши мумкинлигини кўрсатади.

Эслатиб ўтамиз, “Андижон музқаймоғи” номи 2021 йилдан буён турли туманларда турли савдо нуқталари орқали тарқатилиб келинаётган бўлиб, у аслида Андижон вилоятига умуман алоқаси йўқ, деб қайд этади мутахассислар. Бу фақатгина истеъмолчиларни ишонтириш учун танланган “ўқарли” бренд бўлган.

Санитария-эпидемиология назорати органлари бундай маҳсулотларни кўп марта огоҳлантирган, савдодан олиб ташлаган, аммо айрим тадбиркорлар фойда иллоҳини деб одамлар ҳаётини хавф остига қўйишда давом этмоқда.

Ҳозирда мусодара қилинган музқаймоқ партияси тўлиқ йўқ қилинган. Савдогарларга нисбатан маъмурий чоралар кўрилмоқда ва қонунбузарлик ҳолати бўйича жазо чоралари қўлланилади. Бу ҳолат бир нарсани яна бир бор исботлади: арзонликка югуриш ҳаётга хиёнат бўлиши мумкин.

Тиббий мутахассислар эса аҳолини яна бир бор огоҳлантирмоқда: номаълум манбаа, сертификатсиз ва ишончсиз савдо нуқталаридан озиқ-овқат маҳсулотлари, айниқса тез бузиладиган маҳсулотларни харид қилмаслик керак. Бу нафақат сизнинг, балки яқинларингизнинг ҳам соғлигига бевосита таъсир қилади.

Шу ўринда, ҳар бир фуқаро ўз соғлиғини ҳимоя қилишда фаол ва масъул бўлиши лозим. Агар шубҳали маҳсулот ёки савдо нуқтасига дуч келсангиз, тегишли органларга мурожаат қилиш — нафақат фуқаролик бурчингиз, балки юртдошлар ҳаётини асрашдаги муҳим қадамдир.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?