“Гул нақшли шляпа кийган аёл” — Пикассонинг асари 37 млн долларга кетди

1 дақиқа ўқиш295
“Гул нақшли шляпа кийган аёл” — Пикассонинг асари 37 млн долларга кетди

Парижда ўтказилган аукционда Пабло Пикассонинг “Гул нақшли шляпа кийган аёл бюсти (Дора Маар)” номли асари 37 миллион долларга сотилди, деб хабар берди “Associated Press”.

Асар аукционга дастлаб 9–11,6 миллион доллар орасида баҳоланган ҳолда қўйилган эди, аммо якунда кутилган нархдан тўрт баравар қимматга сотилди. Бу расм машҳур рассомнинг илҳом манбаи ва севгилиси бўлган Дора Маарнинг портретидир.

Пикассо бу асарни 1943 йил июль ойида яратган. Орадан бир йил ўтиб, у хусусий коллекцияга ўтган ва 80 йил давомида шахсий қўлларда сақланган. Мутахассислар асарнинг сақланиш ҳолатини “мукаммал” деб баҳолаган.

Дора Маарнинг ўзи ҳам рассом ва фотограф бўлган. Унинг Пикассо билан муносабатлари 1936 йилдан 1945 йилгача давом этган.

Санъат танқидчилари таъкидлашича, бу асар нафақат Пикассонинг севги ва илҳом даврини ифода этади, балки у яратган иккинчи жаҳон уруши йилларидаги психологик ҳолатини ҳам намоён қилади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?