Ўз жазосини ўтаган ўсмирлар “судланган” деб саналмайди

1 дақиқа ўқиш144
Ўз жазосини ўтаган ўсмирлар “судланган” деб саналмайди

Ўзбекистонда вояга етмаганларга нисбатан жиноий жавобгарлик тизими янада юмшатилди. Бу ҳақда 23 октябрь куни қабул қилинган “Вояга етмаганларга нисбатан жиноий жавобгарликни янада либераллаштириш тўғрисида”ги қонунда белгиланди, деб хабар берди расмий манбалар.

Янги ўзгаришларга кўра, 18 ёшга тўлгунча жиноят содир этиб, жазосини тўлиқ ўтаб бўлган шахслар энди судланмаган ҳисобланади. Бу норма ўсмирларнинг кейинги ҳаётига доғ туширмаслик ва жамиятга қайта мослашиш имконини беришга қаратилган.

Бироқ қонуннинг бу тартиби оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этганларга ҳамда жазони ўтаб бўлганидан кейин яна жиноят қилганларга тааллуқли эмас.

Шунингдек, вояга етмаганлар учун озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум этишнинг минимал муддати олти ойдан бир ойгача қисқартирилди.

Маълумот учун, мазкур қонун Қонунчилик палатаси томонидан 2023 йил 4 июлда қабул қилинган ва Сенат томонидан 2025 йил 1 августда маъқулланган.

Мутахассислар таъкидлашича, ушбу ўзгаришлар жазони ўтаган ўсмирларни ҳаётга қайтариш ва уларга иккинчи имконият беришни мақсад қилади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?