Молия вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармаси маълумотларига кўра, 2025 йил 1 октябр ҳолатига мамлакат бўйлаб 4 миллион 241,8 минг нафар фуқаро пенсия олувчи сифатида рўйхатга олинган.
Улардан:
— 3,5 миллион нафардан ортиқ киши ёшга доир пенсия,
— 482,1 минг киши ногиронлик пенсия,
— 245,6 минг оила эса боқувчисини йўқотганлик учун пенсия олади.
Ҳудудлар бўйича пенсия олувчилар:
- Фарғона вилояти — 500,8 минг нафар (энг кўп пенсия олувчилар),
- Самарқанд вилояти — 451,6 минг нафар,
- Тошкент шаҳри — 380,4 минг нафар,
- Тошкент вилояти — 383,1 минг нафар,
- Сирдарё вилояти — 108,9 минг нафар (энг кам пенсия олувчилар).
Мутасаддиларнинг таъкидлашича, ҳудудлар бўйича демографик ҳолат ва меҳнат бозоридаги тафовутлар бу кўрсаткичларга таъсир этмоқда.
Ҳозирда пенсия тўловларини рақамлаштириш ва автоматлаштириш ишлари давом этмоқда. Бу жараён нафақа олувчиларга қулайлик яратиш ҳамда тўлов тизимининг шаффофлигини таъминлашга қаратилган.
Маълумот учун, октябр ойидан бошлаб пенсияларни нақд шаклда олиш жараёни Face-ID орқали биометрик тасдиқ билан амалга оширилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!