
Тошкент метрополитени матбуот хизматининг расмий хабарига кўра, ижтимоий тармоқларда метропинг ҳалқа йўналиши ҳали ҳам ишга тушмаганлиги ҳақида маълумот тарқалган. Бироқ мазкур идора ушбу маълумотни инкор этди.
1 ноябр куни эрталабдан бошлаб ҳалқа йўналиши тўлиқ ишга туширилган ва йўловчилар учун очиқ. Йўналишда 12 та поезд 7 дақиқалик интервал билан қатнамоқда.
Метрополитен вакиллари ижтимоий тармоқлар ва Телеграм мессенжери саҳифалари администраторларини асоссиз маълумот тарқатмасликка ва фақат расмий манбаларга таянишига чақирди. Эслатиб ўтамиз, метрополитеннинг ҳалқа йўналишини ишга тушириш дастлаб 18 октябр куни эълон қилинган эди, бироқ кейинчалик бу сана 1 ноябрга кўчирилди.
Йўналишнинг ёпилишига профилактика ишлари сабаб бўлган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар